alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Бўлажак келинларга Севара Солиевадан маслаҳатлар

Катта ҳаёт остонасида турган азиз қизлар! Бугун Сизларга ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда. Тўй куни мукаммал бўлишингиз учун кичкинагина маслаҳатларим билан бўлишмоқчиман. Бу маслаҳатларим сизларга ас қотади деган умиддаман.
 
1. Биринчи навбатда бўлажак келин ўзини кўтаринки кайфиятга тайёрлаши керак. Бу кун Сизнинг ҳаётингизда энг унутилмас кун бўлиб қолиши аниқ, лекин уни қандай хотиралар билан ёдга олишингиз муҳим, шунинг учун атрофингизда рўй бераётган, кайфиятингизга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин бўлган нарсаларга иложи борича аҳамият бермасликка ва фақат яхши нарсалар ҳақида ўйлашга ҳаракат қилинг.

altalt

2. Тўй куни барча келинлар ақл бовар қилмас даражада гўзал бўлишни истайдилар. Бунинг учун сиз албатта олдиндан тайёргарлик кўринг. Эринмасдан тўй куни қилинадиган пардозингиз ва соч турмагингизни олдиндан синаб кўринг. Балки сиз учун мукаммал бўлиб кўринган соч турмаги ва пардоз сизнинг юз тузилишингиз ва либосингизга мос тушмас. Шу сабабли бу масалада стилист маслаҳатига қулоқ тутинг  ва сиз учун яратилиши лозим бўлган келин услубини ҳар бир деталига аҳамият беринг.

altalt

3. Тўй ташвишлари ҳар бир хонадонда бўлиб туради. Лекин бу ташвишлар сизни психологик ҳолатингизга таъсир кўрсатишига асло йўл қўйманг. Ҳар нарсани кўнглингизга яқин олаверманг. Иложи борича асабийлашмасликка ҳаракат қилинг.

alt

4. Никоҳ оқшомингиз сиз учун сюрприз бўлишини истамасангиз куёвдан ҳар бир масала бўйича сиз билан маслаҳатлашган равишда қарор чиқаришни илтимос қилинг. Бу нафақат куёвнинг, балки сизнинг ҳам ҳаётингиздаги энг муҳим кун. Таклифнома, узуклар, сизларга хизмат кўрсатадиган автомобиллар, санъаткорлар, ресторан ва унинг безатилишида куёв бола сизнинг ҳам хоҳиш истакларингизни ҳисобга олиши керак.

altalt

5. Энг асосий маслаҳатим, тўйдан аввал бўш вақтларингизни имкон қадар ота-онангиз ва яқинларингиз даврасида ўтказишга ҳаракат қилинг. Уларга кўпроқ эътибор кўрсатинг. Тўйдан сўнг сиз истаган вақтингизда уларни кўришга имкон топа олмаслигингиз мумкин. Яқинларингиз билан ўтказаётган ҳар бир дақиқангизнинг қадрига етинг. 


Фурсатдан фойдаланиб барча бўлажак келинларга улкан бахт тилаб қоламан. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-10-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг