alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишланади

Адиз Ражабов ва Улуғбек Қодиров ўзбек ва қирғиз кино ижодкорлари ҳамкорлигида тасвирга олинаётган фильмда суратга тушаётганликлари ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда Наманган вилоятида бўлиб ўтаётган суратга олиш жараёнида Илёс (Адиз Ражабов) ва Асал (Мадина Талипбек) саҳналари тасвирга туширилмоқда.

Суратга олиш жараёнининг илк босқичи Тошкент ва Наманган вилоятлари ўртасидаги довонда бўлиб ўтди. У ерда Хадича (Элина Абай қизи) ва Илёс саҳналари суратга олинди. Ижодкорлар съёмка жараёнлари Иссиқ кўл бўйида давом этишини қайд этганлар.

Фильм продюсери Паризат Жакипбекова:

«Чингиз Айтматовнинг «Сарвиқомат дилбарим» асари асосида сўнгги 40 йил ичида ҳеч ким фильм суратга олмаган эди. Бугунги кунда биз энг замонавий технологиялар билан тасвирга туширяпмиз. Фильмда бугунги кунлар тасвирланади. Сценарий замонга мослаштирилган бўлиб, темир йўлларида суратга олинган кадрлар бўлади, фильм қаҳрамонларида мобиль телефонлар бор. Шунингдек, картина жуда кучли актёрлар таркиби билан эътиборга лойиқ.  Ўзбекистонлик актёрлар Адиз Ражабов ва Улуғбек Қодиров нафақат ўз юртида, балки бутун марказий Осиёда жуда машҳур. Бизнинг актрисаларимиз Қирғизистондан ташқари Қозоғистонда ҳам таниқли, энди эса Ўзбекистонда ҳам танилиш имконига эга бўлдилар».

alt

Режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинаётган «Дилбарим» картинаси 12 декабрь - ёзувчининг таваллуд айёми арафасида тақдим этилиши режалаштирилган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-07-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг