«Чолиқуши» сериали ҳақида қизиқарли фактлар
1. «Чолиқуши» сериали – бу 1986 йилда суратга олинган, айни номли сериалнинг янгича талқини.
2. Сериалдаги Фериде яшайдиган уй учун Решат Пашанинг қасри ижарага олинган. Унинг қасри Истанбулнинг энг қадимий ҳудудларидан бири, Кадикўйда жойлашган.
3. Қаср ижараси, декорациялар ва антураж учун миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган.
4. Сериал ижодкорларининг режаси бўйича 1986 йилда суратга олинган «Чолиқуши» сериалида Фериде ролини ижро этган актриса Айдан Шенер ҳам суратга тушиши керак эди. Лекин икки тараф ўзаро келиша олмаган.
5. Бош роль ижрочилари Фахрие Эвжен ва Бурак Ўзчивит 2014 йилда Туркиянинг энг чиройли жуфтлиги деб тан олинган. Энг қизиғи, улар орадан уч йил ўтиб, 2017 йилнинг июнида турмуш қурдилар.
6. Сериалдаги «Боғчада яшил чинор» қўшиғини Фахрие Эвженнинг ўзи ижро этган.
ИЗОҲЛАР 0