DAYDI фильми омма эътиборига тақдим этилди
Фильм тақдимотини Миролим Қиличев олиб борди.
Бош ролларни Алихан, Сирожбек Абдуллаев, Саида Саидбекова, Дилшод Ибрагимов ва Миролим Қиличев ижро этишган.
РЕЖИССЁР СИРОЖБЕК АБДУЛЛАЕВ:
«DAYDI номли фильмимиз уч ярим йил давомида суратга олинди. Бу фильм терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш тўғрисида бўлиб, давлатимизнинг мутасадди ташкилотлари тарафидан бу иллатни бартараф этишда қандай оқилона иш олиб борилганлиги акс эттирилган. Албатта, олий ҳакам томошабин. Фильмимиз халқимизга манзур бўлади деган умиддаман».
Кинокартина яралишида ўз меҳнатини аямаган инсонлар:
Постановкачи режиссёр - Сирожбек Абдуллаев;
Монтаж режиссёри ва график устаси - Дилшод Ибрагимов;
Оператор - Исроил Исмоилов;
Рассом - Хусан Пўлатов.
Фильмга Райҳон Ғаниеванинг «Олиб кет» таронаси саундтрек сифатида олинган.
ИЗОҲЛАР 0