Дилара Аксуек ҳақида билганларимиз
Дилара 1987 йилнинг 24 июлида Туркиянинг Измир шаҳрида таваллуд топган. Оилада ягона фарзанд бўлган Дилара, 7 ёшигача Измирда яшаган. Сўнг у оиласи билан Эдирнега кўчиб кетган. Мактабдан сўнг Муждат Гезен санъат марказининг театр-студиясида таълим олган.
Дилара «Марҳамат» сериалидаги Шодия образи орқали танилган. 2015 йилда актриса «Муҳташам юз йил: Кёсам Султон» сериали актёрлар жамоасига келиб қўшилади. Аввалига жория Рашу хотун образида намоён бўлган актриса, 5 қисмдан бошлаб сериални тарк этган Жейда Ўлгунер гавдалантирган Моҳиферуз қиёфасида пайдо бўлади.
2017 йилда «Истанбуллик келин» сериалида Ипак образини жонлантиришни бошлаган актриса, ҳозирга қадар ҳеч бош ролда намоён бўлмаган.
Актрисанинг шахсий ҳаётига келадиган бўлсак, у турмуш қурмаган. Актриса 2015 йилда «Бунинг номи бахт» номли сериалда бирга суратга тушган Жейхун Менгирўғлу исмли актёр билан яқин муносабатларда.
ИЗОҲЛАР 0