alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Дизайнер Дилдора Қосимова Open air Cinema ҳақида


Пойтахтимизда очиқ ҳаводаги кинотеатр очилганлиги ҳақида кўпчилигингиз эшитган бўлсангиз керак. Бу янгилик мени ҳам бефарқ қолдирмади ва дугонам билан фильм томошасига отландик. 
 
Биринчи навбатда эътиборингизни қаратмоқчи бўлган нарсамиз - бу киносеанслар бўлиб ўтадиган Шарқона боғга кириш чиптасининг нарҳи, бор йўғи 10 000 сўмни ташкил этади. Бу пулга нафақат кино кўришингиз, балки "Локомотив" боғининг яшил ҳудудини айланиб чиқишингиз ҳам мумкин.  

 
alt


Чипталарни олдиндан буюртма қилдириб қўйдик, чунки киносеанс куни барча жойлар банд бўлиши мумкин, албатта томошабинлардан баъзилари келмаслиги эҳтимоли бор, аммо биз таваккал қилмасликка қарор қилдик. 
 
Сеанс бошланишига яқин бизларни олдиндан брон қилинган юмшоқ ўриндиқли жойларимизга кузатиб қўйдилар ва "Марли ва мен" фильми намойиши бошланди.  Ростини айтсам, менга ҳар доим ретро фильмлар, умуман кинематография шедеврлари ёқарди, ва  Open Air Cinemaда ўтган бу оқшом менга улкан ҳузур бахш этди. 

 
alt


Кино намойиши бошидан охиригача шинам муҳитда ўтди ва шахсан менга барчаси, афишанинг турфа хиллигидан тортиб, фейсбукдаги саҳифаларида бериб борилаётган янгиликлар ва каркассиз юмшоқ ўриндиқларигача олдиндан ўйлаб, яхши ташкиллаштирилганлиги жуда ёқди. 

 
alt alt

Open air Cinema менда Оазис ҳақидаги ўйларни уйғотди - ёзнинг жазирамасидан қочиб, ҳордиқ чиқарса бўладиган шинам ва салқин жой. Бундан яхши нима бўлиши мумкин?
 
alt

Биргина камчилиги экраннинг кичикроқлиги экан, лекин бунга кўз юмсак ҳам бўлади, чунки кинотеатрнинг бошқа яхши тарафлари бунга эътибор қилмасликка мажбур қилади. 
 
alt

Хулоса қилиб айтганда, менга жуда ҳам ёқди ва бизнинг азим Тошкентимизда бу каби масканлар очилаётганидан жуда ҳам хурсандман :)
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-06-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг