Дурдона Тўлаганованинг янги фильми намойишидан
Баҳор фасли кўпгина қўшиқ, кино, клиплар премьераларига, концертларга бой бўлмоқда. Ижодкорлар мухлисларга янгидан-янги ишларни тақдим этмоқдалар.
29 март куни ҳам яна бир янги фильм премьераси Алишер Навоий номидаги кино саройда бўлиб ўтди. Томошабинлар ҳукмига режиссёр Дурдона Тулагананова томонидан суратга олинган «9-рақамли бемор» номли янги фильм тақдим этилди.
«9-рақамли бемор» психологик драма жанрида суратга олинган бўлиб, унда Муяссар Бердиқулова, Зухра Солиева, Феруза Норматова, Али Отажонов ва бошқа кўпгина актёрлар рол ижро этганлар.
Одатга кўра фильм премьерасига ташриф буюрган томошабинлар ҳукмига ижодий жамоа бирма-бир таништирилиб ўтилди. Фильм ҳақида батафсил тўхтамасликка қарор қилдик. Айтадиларку, минг бор эшитгандан бир бор кўрган яхши деб.
Режиссёр Дурдона Тўлаганова томонидан тақдим этилган навбатдаги янги «9-рақамли бемор» фильмини томошабинлар пойтахтимиз кинотеатрларида 30 мартдан бошлаб томоша қилишлари мумкин бўлади.
ИЗОҲЛАР 0