alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Энг кўп маош оладиган турк актёрлари

Демак, эътиборингизга Туркиянинг энг талабгир актёр ва актрисалари ТОП-10лигини ҳавола этамиз: 

 

Чағатай Улусой – 500 000 Турк лираси (Hakan Muhafız)

alt

Бу соҳада узоқ вақт рекордни ушлаб турган Кенан Имирзалиўғлуни ортда қолдириб, ёш турк актёри Чағатай Улусой биринчи ўринга чиқиб олди. У Hakan Muhafız сериалининг ҳар бир қисми учун  500 000 турк лираси миқдорида маош олади.

 

Кенан Имирзалиўғлу– 350 000 Турк лираси (Fatih Bir Cihan Sultanı)

alt

Ҳозирда иккинчи поғпонани ушлаб турган Кенан Имирзалиўғлу Fatih Bir Cihan Sultanı сериалининг ҳар бир қисми учун 350 000 турк лираси олган.

 

Бурак Ўзчивит – 325 000 Турк лираси (Kuruluş Osman)

alt

Diriliş Ertuğrul сериали ниҳоясига етгач бошланган Kuruluş Osman сериалининг ҳар бир қисмидан 325 000 лира, ойига 1 миллион 300 минг лира маош олади.

 

Энгин Алтан Дузятан – 250 000 Турк лираси  (Diriliş Ertuğrul)

alt

Миллионлаб мухлисларни қозонган Diriliş Ertuğrul сериалининг бош роль ижрочиси Энгин Алтан Дузятан эса бир серия учун 250 000 лира маош олган.

 

Берен Саат – 200 000 Турк лираси (Atiye)

alt

Актрисалар орасида энг кўп маош оладиган Берен Саат бўлиб, Netflix’да экран юзини кўрган Atiye сериалининг ҳар бир бўлими учун 200 000 лира қўлга киритган.

 

Энгин Акюрек – 200 000 Турк лираси (Sefirin kızı)

alt

Энгин Акюрек Sefirin kızı сериалининг бир қисми учун 200 000 турк лираси миқдорида маош олиши маълум бўлди.

 

Киванч Татлитуғ – 150 000 Турк лираси (Çarpışma)

alt

Охирги марта Çarpışma сериалидан бош ролни ижро этган актёр Киванч Татлитуғ сериалнинг ҳар бир қисми учун 150 000 лира маош олган.

 

Неслихан Атагул – 145 000 Турк лираси (Sefirin kızı)

alt

Энгин Акюрек билан биргаликда Sefirin kızı сериалида бош ролни ижро этаётган Неслихан ҳамкасбига қараганда бироз камроқ маош олиши маълум бўлди. Унинг бир серия учун оладиган маоши 145 000 турк лираси.

 

Хазал Кая – 90 000 Турк лираси (Bizim Hikaye)

alt

Туркиянинг машҳур актрисаларидан бири ҳисобланадиган Хазал Кая Bizim Hikaye сериалида ҳар бир қисм учун 90 000 лира маош қозонган.

 

Арас Булут Ийнемли – 70 000 Турк лираси (Çukur)

alt

Дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам машҳур бўлган Çukur сериалнинг бош қаҳрамони Арас Булут Ийнемли бугунги рўйхатимизга якун ясайди. У мазкур сериалнинг ҳар бир бўлимим учун 70 000 лира маош қозонган.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-05-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг