Энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
Азиз Раметов режиссёрлигида суратга олган «Арслон изидан» фильми 2017 йил биринчи ярмида энг кўп томошабин тўплаган фильм бўлди ва daryo.uz нашри Алишер Навоий кино саройи кассаси берган маълумотларга асосланиб тузиб чиққан рейтингнинг биринчи поғонасини эгаллади.
Мазкур фильм жорий йилнинг 12 май кунида кенг омма ҳукмига тақдим этилган эди. Фильм, кўплаб инсонларнинг умрига завол бўлаётган «қора дори» савдоси билан шуғуланиб, буни ортидан бизнес қилаётган шахслар хақида. Фильмда бош ролларни Азиз Раметов, Улуғбек Қодиров, Алихан, Алишер Усмонов, Бекзод Тожиев, Зарина Ширинова, Нодир Мўминов, хамда Нуриллох Жумаевлар ижро этишган.
2-ўринда ёш режиссёр Азамат Ахроровнинг «Қайсаргинам 2» фильми, 3- ўринда Отабек Мирзахоловнинг «Жоним йиғлоқи», 4-ўринда Озод Шамснинг «Вой дод 2»си, 5-ўринда режиссёр Улуғбек Юнусовнинг «Айғоқчи кампир 007» фильми, 6-ўринда Акбар Бектурдиевнинг «Вирус» драмаси, 7-ўринда Рстам Саъдиевнинг «Эр бермоқ, жон бермоқ 2» комедияси, 8-ўринда «Қизларнинг жаҳли чиқди», 9-ўринда «Ўғирланмаган келин» комедияси, ва 10-ўринда Акром Шохназаровнинг «Ҳамроҳ» териллер жанридаги фильми.
Фильмлар афишаси билан сайтимизда танишинг.
ИЗОҲЛАР 0