alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Ишқ» фильмининг тақдимотидан

Алишер Навоий номли кино саройида режиссёр Файзираҳмон Усмоновнинг «Ишқ» деб номланган фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

alt

Тақдимотда Шахриёр, Шерзодбек, Жамила Ғофурова, Ҳабибулла Низомов, Азамат Ахроров сингари мусиқа ва кино оламининг машҳур вакилларини кўришимиз мумкин эди.

altaltalt

Премьерани «Имкон шоу» телелойиҳаси бошловчиси Ахрор Қўшматов олиб борди.

alt

 

Қизил йўлакчада актриса Жамила Ғофурова журналистларнинг «Фильм ҳақида нима дейсиз, нима учун фильм номи айнан «Ишқ» деб номланди?», мазмунидаги саволига қуйидагича жавоб берди:

- Аввало барча мухлисларга қимматли вақтларини аямасдан, фильм намойишига келганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Бу фильм Файзираҳмон Усмоновнинг режиссёр сифатида илк фильми бўлиб, уни жуда ҳам яхши фильм бўлган дея бемалол айта оламан. Менимча нима сабабдан фильм номи айнан «Ишқ» деб номланганини яқин дақиқаларда мухлисларимизнинг ўзлари, фильмни кўриб, билиб олишгани яхши деб ўйлайман.

alt

 

Тақдимотга ташриф буюрган Шаҳриёрга эса «Фильмни қандай тассаввур қилаяпсиз, бугунги кундаги бошқа фильмлар сингари бир хил мавзуда деб ўйлайсизми ёки бошқача тассаввурдамисиз?», деган саволга реппер қуйидаги жавобни берди:

-Фильм муваффақиятига, режиссёрига ва ижодий жамоага ишонаман. Ўйлайманки фильм томошабинлар эътиборини қозониб, анча вақт кино сарой кассаларидан тушмайди.

alt

Фильм режиссёри Файзираҳмон Усмонов сўзга чиқиб, фильм ҳақида, унинг суратга олиш жараёнлари ҳақида қисқача гапириб, мухлисларга ёқимли томоша тилади.

alt

Шаҳриёр реппер ҳамда хонанда Шерзодбек ўзларининг мусиқий табрикларини йўллашди.

altalt

Мазкур фильм Файзираҳмон Усмоновнинг илк фильми бўлишига қарамасдан мухлислар уни яхши кутиб олишди.

Фильм 2 ноябрдан бошлаб юртмизнинг барча кино театрларида намойиш қилина бошлайди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг