«Истанбуллик келин» Асли Энвер ҳақида
«O3 Tyrkey Media» кинокомпанияси томонидан ишланган «Истанбуллик келин» сериалида бош ролларни Ўзжан Дениз, Асли Энвер, Ипек Билгин, Салих Бадемжи, Дилара Аксуек, Фират Таниш ва бошқалар ижро этишган. Зейнеп Гюнай Тан ва Дениз Колош режиссёрлигида суратга олинган сериалда ота-онасида эрта етим қолган қиз Сурейя ва кўп йиллик сулола вакили Фарук ўртасида вужудга келадиган муҳаббат ҳақида ҳикоя қилади.
Уларни олдинда жуда кўп синовлар кутади. Уларнинг муносабатларига қарши чиққан она, Фарукнинг ўтмишидан кутилмаган “ҳадя” ва яна бир қанча қийинчиликларни енгиб ўтишда уларнинг муҳаббати етадими? Буни сериални томоша қилиб билиб оласиз.
Бугун бош роль ўйинчиси Асли Энвер (Сурейя) ҳақида бироз маълумот берамиз.
1984 йил 10 майда Лондонда таваллуд топган турк актрисаси Асли Энвер, 12 ёшида ота-онаси билан Туркияга қайтади. Ҳаётидаги ўзгаришлар сабаб саросимага тушиб қолган қизини онаси Муждат Гезен санъат марказига йўналтиради. Асли Энвер санъатга шундай қадам қўяди. Кейинчалик Пера гўзал санъатлар лицейи ва Халич Университетининг театр бўлимини тамомлайди.
Илк бор 2002 йилда қисқа метражли «Ойна» фильмида суратга тушади. Сериалларда суратга тушишни 2003 йилда Hayat Bilgisi номли сериалда иккинчи даражали ролдан бошлайди. Илк бош ролни 2007 йилда Kavak Yelleri сериалида қўлга киритади. Унинг энг омадли роли «Истанбуллик келин» сериалидаги Сурейя ролидир. Актрисаликдан ташқари Асли қўшиқ ҳам куйлайди. «Истанбуллик келин» сериалида ҳам бир қатор қўшиқларни актрисанинг ўзи куйлаган.
Шахсий ҳаётига тўхталадиган бўлсак, актриса 2012 йилда актёр Биркан Сокуллу билан турмуш қуради. Лекин орадан уч йил ўтиб жуфтлик ажрашади.
Асли 2016 йилда Мурат Бўз исмли хонанда ва актёр билан учрашишни бошлайди.
ИЗОҲЛАР 0