Кузда премьераси кутилаётган кино премьералар
«Бойвачча куёв» кино комедия
Режиссёр Баҳром Ёқубов томонидан суратга олинган «Бойвачча куёв» кино камедияси куз ойларида бўлиб ўтадиган премьераларга йўл бошчилик қилади. Яъни мазкур кино картинанинг премьераси сентябр ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Фильмда Муҳаммадисо Абдулхайиров, Мурод Ражабов, Саида Раметова, Зарина Низомиддинова, Юлдуз Ражабова, Алишер Усмонов, Асқар Ҳикматов сингари актёрлар жамоасини кўришингиз мумкин бўлади.
«Қайсар ошиқлар» кино комедия
Актёр ва тақлидчи Шерзод Биннинг режиссёр сифатида илк иши ҳисобланган «Қайсар ошиқлар» фильмининг премьераси ҳам айнан куз ойларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Фильмда Асал Шодиева, Жаҳонгир Тўлқинов, Элёр Носиров, Раъно Ярашева, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Лола Элтоева сингари кучли актёр, актирисалар жамоаси йиғилган. Бу фильмнинг ишчи номи «Учарашгунча» деб номлангани боис кўпчилик мухлислар уни айнан шу ном билан билишади.
«Жосус кампир 007» кино комедия
Актёр Улуғбек Юнусов ҳам ўзини кино режиссёр сифатида синаб кўрди. У дастлабки ишини комедия жанрида «Жосус кампир 007» фильмини суратга олиш билан бошлади. Мазкур кино комедияда жосус кампир ролида Шафоат Раҳматуллаевани кўришингиз мумкин бўлади. Бундан ташқари фильмда Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Зарина Низомиддиновалар бош ролларни гавдалантиришган. Премьера кеч куз ойларида кутилмоқда.
«Эр бермоқ, жон бермоқ 2 онлайн»
Ҳар бир иши шов-шувларга сабаб бўладиган режиссёр Рустам Саъдиевнинг «Эр бермоқ, жон бермоқ 2 Онлайн» фильмининг монтаж жараёнлари ҳам якунига етмоқда. Фильмда ўбек киносининг энг ёрқин актёр, актрисалар жамоаси йиғилгани боис, мазкур фильмни ҳам кўпчилик томошабинлар интиқлилк билан кутмоқдда. Фильмда Дилноза Кубаева, Дилноза Умарова, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Адиз Ражабов, Элёр Маҳкамов сингари актёр, актирисаларни кўришингиз мумкин бўлади. Режиссёрнинг таъкидлашича сентябрь ойининг охирларида бўлиб ўтади.





ИЗОҲЛАР 0