Мажнун фильми 7 мартдан катта экранларда
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг "Мажнун" номли фильми катта экранларга чиқишидан аввал кўпгина шов-шувларга сабаб бўлмоқди. Мазкур фильм премьераси 6 мартда бўлиб ўтади, мухлислар эса 7 мартдан катта экранларда ушбу фильмни томоша қилишлари мумкин бўлади.
Фильмда Улуғбек Қодиров, Мухаммадисо Абдулхаиров, Матёқуб Матчанов, Асал Шодиева, Элёр Махкамов, Раъно Шодиева ва бошқаларни кўриш мумкин.
Биз фильмда бош роллардан бирини ижро этган актриса Асал Шодиевани сўзга тутдик ва мазкур фильмда қандай образни яратганлиги билан қизиқдик.
Асал Шодиева: “Бу фильмда ёш журналист қиз образини яратдим. У ўз ишини жуда севади. У охиригача ўзининг иши ва ғоялари учун курашади. Умуман бир сўз билан айтадиган бўлсак, менинг қаҳрамоним ўз бахтини бир вақтнинг ўзида ҳам топади, ҳам йўқотади”.
Демак, премьерага оз фурсат қолди. Фильмни кўриш ва ўз фикрларини билдириш эса томошабиндан албатта.
ИЗОҲЛАР 0