«Муҳташам юз йил»: сериалдан кейинги ҳаёт
Севимли Хуррам Султон — актриса Марям Узерли ҳаммадан кўпроқ мухлисларини хайрон қодирди десак адашмасак керак. Актриса сериални суратга олиш жараёнлари ниҳоясига етиб улгурмасданоқ ташлаб кетди.
Хайр-маъзурни насия қилган Марям кунларнинг бирида самолётга чипта оладида, Германияга, оиласи бағрига учиб кетади. Бир неча ҳафталар давомида кино ижодкорлари уни сериалга қайтаришга ҳаракат қиладилар. Лекин актриса қарорида қатъий туради ва сериал продюсери Хуррам ролига бошқа актриса қидиришга мажбур бўлади. Ростини айтиш керак, Марям Узерлидан сўнг сериал аввалги рейтингларга эриша олмайди. Орадан бир оз вақт ўтиб Марямнинг ҳомиладорлиги ўртага чиқади. Унинг севгилиси Жан Атеш бу ҳомиладорликка қарши чиққач уларнинг муносабатига нуқта қўйилади.
2014 йилнинг февраль ойида актриса қиз фарзанд кўради ва унга Лара Узерли исмини беради. Марям Узерли 2015 йилда янги сериалда суратга тушиш учун Туркияга қайтади. Маълумотларга қараганда Марям ҳозирда Туркияга кўчиб ўтган.
2017 йилги Канн кинофестивалида Марям Узерли муҳташам кўринишда намоён бўлди. Миш-мишларга қараганда актриса нафақат озган, балки лаблари ва бурни шаклини ҳам ўзгартирган.
Ўзи машҳур актёр Халит Эргенч бу сериалдан сўнг энг машҳур турк актёрига айланди десак муболаға бўлмайди. Сериал ниҳоясига етгач актёр бир йил давомида суратга тушмай, ҳордиқ чиқаради. Сериал учун семирган актёр ортиқча вазн билан курашиб, вақтини оиласига бағишлайди.
«Муҳташам юз йил»дан сўнг актёрни эътиборини тортган фильм озарбайжон драмаси «Али ва Нино» бўлиб, унда Халит биринчи премьер-министр образида намоён бўлади.
2016 йилнинг октябрь ойида актёр «Ватаним сенсан» сериали билан экранларга қайтади. Мазкур сериал ҳам Туркияда катта олқишлар билан кутиб олинди. Халит Эргенч бу сериалда турмуш ўртоғи Бергузар Корел билан биргаликда суратга тушмоқда.
Қизларни ўзига ошиқ этган ёқимтой Бали Бей – Бурак Ўзчивит бу сериалдан сўнг ҳақиқий машҳурликка эришди десак муболаға бўлмайди. Сериал тугагач унга таклифлар ёғилади. Унинг кейинги роли машҳур «Чолиқуши» сериалининг янги талқинидаги Камрон образи бўлиб, унга Фахрие Эвжен исмли актриса партнёрлик қилади.
Бу фильм унинг ҳаётига кескин бурилиш ясайди десак ҳам бўлади. Узоқ йиллар давомида яқин муносабатларда бўлган севгилиси Жейлан Чапа билан айрилиб, роль партнёри Фахрие Эвжен билан муносабатлари бошланади. Лекин икки ёш ўз муносабатларини орадан бир йил ўтгач, яна бир ҳамкорлик иши – «Ишқ сенга ўхшайди» фильми премьерасида ошкор қиладилар. Шу йилнинг июнь ойида икки киноижодкор қонуний никоҳдан ўтади.
Султон Сулаймоннинг эрактой қизи Меҳримоҳ Султон – Пелин Қорахон сериал суратга олиш вақтида биринчи турмуш ўртоғи Эрдинч Бекирўғлу билан ажрашади. Орадан бир йил ўтар ўтмас у бизнесмен Бедри Гунтай билан турмуш қуради.
Шошилинч тўй сабаби актрисанинг ҳомиладорлиги бўлиб, маълумотларга қараганда у суддан махсус рухсатнома олишга мажбр бўлган. Маълумот ўрнида, Туркияда никоҳ бекор қилингач, 300 кун давомида қайта никоҳдан ўтишга рухсат берилмайди. Ҳозирги вақтда жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор.
Моҳидаврон Султон - Нур Фаттоҳўғлу икки марта бир кишига турмушга чиқиб, мухлисларини хайрон қолдирди. 2013 йилда бизнесмен Левент Вазирўғлу била турмуш қурган актриса турмуш ўртоғининг ишлаш шароитлари юзасидан тортишувлар яшаётганликлари, актрисанинг тез-тез уйида базмлар уюштириши ортидан юзага келган катта жанжаллардан сўнг ажрашишга қарор қилади.
Лекин жуфтлик айрилиққа 4 ойгина чидайди ва такрор турмуш қуради. 2016 йилнинг февраль ойида оилада қиз фарзанд дунёга келади.
ИЗОҲЛАР 0