Оскар қўмитаси Ўзбекистонда ташкил қилинди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Ўзбекистон Оскар қўмитаси ташкил қилиниб, АҚШ киноакадемияси томонидан рўйхатдан ўтказилди.
Шу йилнинг 1 октябрь куни Ўзбекистон «Оскар» қўмитаси томонидан 2020 йилнинг 9 февраль куни Лос-Анжелес шахрининг машҳур Dolby театрида бўлиб ўтадиган 92-Оскар тақдирлаш маросимининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига Ўзбекистон номидан фильм илгари сурилади.
Ўзбекистон Оскар қўмитасининг аъзолари таркиби ва фильмларни саралаб олиш низоми билан таништириш мақсадида миллий қўмитанинг координацион муассиси Ўзбекистон миллий кинокомиссияси яқин кунларда Ўзбекистон Оскар қўмитаси тақдимоти ҳамда матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган.
Дунёнинг 90га яқин мамлакатида очилгани сингари Ўзбекистонда ҳам Оскар қўмитасини ташкил қилиш бўйича келишувларга ёш киноижодкорларнинг Канн кинофестивали доирасидаги Ўзбекистон миллий павильонида бўлиб ўтган учрашувлар давомида эришилди.
Америка киноакадемияси «Оскар» 2019 мукофоти совриндорлари билан бу ерда танишинг.
ИЗОҲЛАР 0