Ўзбек кинолари Туркманистонда
Жорий йилнинг 26 сентябрида Туркманистон Республикасининг Ашхобод шаҳрида «Ўзбек киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир 28 сентябрга қадар давом этади.
Кино кунлари мобайнида ижодкорларимиз томонидан сўнгги 4 йилда яратилган энг сара 8та бадиий фильм намойиш этилиши кўзда тутилган. Улар қаторида «Паризод» (А.Шаҳобиддинов), «Унутма мени» (Қ.Камолова), «Сеҳрли қалпоқча» (С.Каримов), «Тоға» (Р.Маликов), «Зарб» (Н.Тўлахўжаев), «Ота» (А.Мигноров), «Ҳаётда...» (Ё.Тўйчиев) ва «Хазонрезги» (З.Мусоқов) ўзбек фильмлари тақдим этилади. Тадбирда иштирок этиш учун расмий делегация Ашхобод шаҳрига юборилган. Делегация таркиби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Ўзбекфильм»киностудияси режиссёри Баҳодир Одилов, кинорежиссёр Сарвар Каримов ва киноактриса Шаҳзода Матчоновалардан иборат.
Мазкур тадбирда иштирок этаётган Актриса Шаҳзода Матчонова ўзининг инстаграм саҳифасида очилиш маросимида эканлигини ва Ашхобод шаҳридан ёқимли таассуротларда эканлигини ёзиб қолдирган. Шаҳзода Матчановани очилиш маросимида moelbosh брендидан тақдим этилган ўзбек миллий либосида эканлигини кўриш мумкин.
Тадбир Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурига асосан ташкил этилган.
ИЗОҲЛАР 0