alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Ўзбек киносининг бебаҳо дурдоналари

ТОҲИР ВА ЗУҲРА
1945 йил

Шарқ афсонаси асосида суратга олинган ушбу фильмда хоннинг ёлғиз қизи гўзал Зуҳра ва саркарданинг ўғли бўлмиш довюрак , қўрқмас Тоҳирнинг фожиали муҳаббати ҳикоя қилинади. Киноасарда инсонпарварлик, чин муҳаббат ва озодлик каби юксак ғоялар тараннум этилган.

Хон Бобохонни тақдир қариган чоғида бир қиз фарзанд билан сийлади. Шу куни унинг саркардаларидан бўлмиш Боҳир ҳам ўғилли бўлиб, ўз садоқати рамзи сифатида, энди дунёга келган фарзандини хонга топширади. Бобохон ҳурсандчилик билан Тоҳирни қўлига олиб, барчанинг гувоҳлигида уни қизи Зуҳранинг қаллиғи деб эълон қилади. Орадан бир неча йиллар ўтади. Ёшлар ўртасидаги беғубор, пок, болаларга хос дўстлик, секин-аста муҳаббатга айлана боради.
 
Сценарий муаллифлари: С.Абдулла, А.Спешнев. Режиссёр: Н.Ганиев. Операторлар: Д.Демутский, М.Краснянский. Рассомлар: В.Еремян, В.Синиченко. Бастакор: А.Козловский. Ролларда: Ю.Ризаева, Г.Аглаев, А.Исматов, А.Жалилов, А. Ҳидоятова, Ш.Бурхонов, С.Толипов, С.Табибуллаев, З.Ғаниева.
 



 МАФТУНИНГМАН
1958 йил

Янги олинаётган мусиқали фильмдаги бош ролга истеъдодли ҳаваскор ёшларни қидириб юрган режиссёр Тошкентдаги театр ва концерт залларини айланиб юради. У санъат усталарининг чиқишларини томоша қилиб, уларнинг ижроларидан завқланиб юрса-да, лекин сценарий бўйича барибир ёш талантларни қидиришга мажбур эди. Шу баҳона билан режиссёр Абзалов ёрдамчиси Турдиев билан Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва бошқа вилоятларга йўл олади. Кутилмаган вазиятлар, қизиқ саргузаштларга тўла бу сафар жуда самарали бўлди.

Ниҳоят, турли англашилмовчиликлар, кулгили лавҳаларга тўла сюжетли «Мафтунингман» бадиий фильми экранларга чиқади...

Сценарий муаллифлари: Т.Тўла, М.Мелкумов. Режиссёр: А.Аъзамов. Оператор: М.Краснянский. Рассомлар:В.Еремян, В.Синиченко. Бастакорлар:И.Акбаров, М.Бурхонов. Ролларда:К.Жалилова, С.Девонов, Р.Хамрақулова, Т.Азизов, А.Бакиров, Н.Рахимов, Л.Тўлахўжаева, И.Шарипов, Р.Болтаев.
 
 

  МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП
1960 йил

Фильмда 60 йилларда Тошкент шаҳрида рўй берган ўзгаришлар, қад кўтараётган замонавий, кўп қаватли уйлар, умуман, аҳолининг ҳаёт тарзи, катта авлод вакиллари ва ёшлар дунёқарашидаги тафовутлар акс эттирилган. Мазкур сатирик комедияда эски урф-одатларнинг салбий жиҳатлари танқид қилинган бўлиб, бу экранда кўрсатиб берилган.
Тошкент шаҳрининг эски маҳалларидан бирида, лойдан қурилган ҳовлиларда уч оила истиқомат қилади. Онахонлар бўйи етган фарзандларига дабдабали тўйлар қилишни орзу қилади. Ҳатто икки қўшни эски анъаналарга кўра, ёшларнинг розилигини сўрамасдан, уларнинг тўйлари ҳақида келишиб оладилар.
Бир қанча кулгили воқеа ва тушунмовчиликлардан сўнг, ёшларнинг аллақачон ўз тақдирларини ўзлари ҳал қилиб бўлганликлари аниқланади.

Сценарий муаллифлари: А.Рамазонов, Б.Рест. Режиссёр: Ш.Аббосов. Оператор: В.Владимиров. Рассомлар: Е.Калантаров, Е.Пушин. Бастакор: М.Левиев. Ролларда: М.Яқубова, Л.Саримсоқова, Р.Пирмуҳамедов, Р.Ҳамроев, Х.Умаров, Р.Мадрахимова, Т.Тожиев, Х.Ишоқова, Р.Ризамуҳамедова.
 

 

  ЎТКАН КУНЛАР
1969 йил

Фильм ўзбек халқининг маърифатпарвар ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг шу номдаги асари асосида суратга олинган.
Киноасар бош қаҳрамонлари Кумуш ва Отабек. Воқеалар ХХ асрнинг бошларида Тошкентда бўлиб ўтади. Мазкур фильмда ҳокимият учун кечган ўзаро жанг-у жадаллар, инсон озодлигини чеклаш, оилада урф-одатнинг инсон хоҳишидан устун қўйилиши масалалари очиб берилган. 
 
Сценарий муаллифи: С.Муҳамедов. Режиссёр: Ё.Аъзамов. Операторлар: М.Краснянский, А.Мукаррамов. Рассом: В.Синиченко. Бастакор: М.Левиев. Ролларда: Ў.Алихўжаев, Ғ.Жамилова, Р.Ҳамроев, А.Бакиров, М.Ёқубова.

 

  ШУМ БОЛА
1976 йил

Фильм Ғофур Ғуломнинг шу номдаги асари асосида яратилган бўлиб, унда кўчадан бери келмай, кунини дўстлари билан ўтказадиган, шўх ва қувноқ ўсмир бола Қоравойнинг тақдири ҳикоя қилинади.
Ўз уйидан қочиб кетган Қоравой бошидан турли саргузаштларни ўтказади. У йўлида ҳар хил қизиқишли, турли табақа вакилларини учратади.
Шавқатсиз тақдир уни қандай оғир ҳолатларга солмасин, Қоравой ўзининг топқирлиги, айёрлиги, кузатувчанлиги ва самимийлиги билан мураккаб вазиятлардан чиқиб кета олади.
 

Сценарий муаллифлари: Ш.Аббосов, А.Наумов. Режиссёр: Д.Салимов. Оператор: Т.Қаюмов. Рассом: Б.Назаров. Бастакор: Р.Вилданов. Ролларда: А.Абдувахобов, С.Саидорипов, Х.Умаров, Б.Ихтиёров, В.Қодиров, А.Қосимов, Е.Каримов.

 
 
 
 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-05-2020