Премьераси кутилаётган ўзбек фильмлари
«Юрагимдасан» фильми
«Юрагимдасан» фильми Дадахон Обидовнинг илк режиссёрлик иши бўлиб, унда бош ролларни Дадахон Обидов ва Юлдуз Ражабова ижро қилишган. Яна бир муҳаббат қиссаси ҳақидаги фильм премьераси февраль ойининг бошларига мўлжалланган.
«Темур» фильми
Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов узоқ танаффусдан сўнг жангари жанрда, «Темур» деб номланган фильмни суратга олди. Унда Алихан таҳаллуси билан танилган Нурмуҳаммад Ҳусниддинов, Элёр Маҳкамов, Мирза Азизов, Маъруф Отажонов, Фурқат Файзиев роль ижро қилишган. Картина премьераси январь-февраль ойларига мўлжалланган.
«Ёвуз» фильми
«Ёвуз» - реал воқеаларга асосланган фильм. Режиссёр Сойибхўжа Маҳмудов. Бош ролларни Шавкат Комилов, Наргиза Салмонова, Алихан ҳамда Жамшид Сагатов ижро қилишган. Фильм тез кунда томошабин ҳукмига тақдим этилиш арафасида.
«Амиран» фильми
Актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров режиссёрлигида суратга олинаётган «Амиран» фильми февраль ойида катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Ролларда Азамат Аҳроров, Сўғдиёна Азимова, Матёқуб Матчонов, Саида Раметова.
«Асал ойи» фильми
Фильм режиссёри – Жаҳонгир Аҳмедов. Бош ролларни Азамат Аҳроров ва Шаҳзода Муҳаммедова ижро қилган. Романтик комедия жанридаги фильмда, оила қурган икки ёшнинг «асал ойи»да бўлиб ўтган саргузаштлари ҳикоя қилинади. Премьера январь ойининг охири, февраль ойининг бошларига мўлжалланган.
ИЗОҲЛАР 0