PROLogue-2017: Ўзбек киноси вакиллари бир ерда
27-30 ноябрь кунлари Ёшлар ижод саройида PROlogue – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар III Республика фестивали бўлиб ўтди.
Фестивалнинг ёпилиш маросимига сарой олдига ёзилган қизил гиламдан кино санъатининг энг машҳур шахслари ва PROlogue фестивали иштирокчиси бўлган ёш киноижодкорлар биргаликда ташриф буюришди.
Ташриф буюрган меҳмонларни бошловчилар Рихситилла Абдуллаев ва Райҳон Уласеновалар бирма-бир эълон қилдилар.
Фестивал ғолибларини тақдирлаш маросимини актриса Раъно Шодиева ва Бехзод Мухаммадкаримов ҳамда Акбархўда Расулов ва Дилноза Кубаевалар биргаликда олиб боришди.
Тақдирлаш маросимида ёш киноактёрлар ва устоз санъаткорлар энг машҳур ўзбек картиналардаги тароналарни биргаликда дуэт бўлиб куйлашди.
«Чинор остидаги дуэл» фильмидаги Нортой роли орқали барчага яхши таниш актёр Рашид Маликов, Алишер Узоқов билан биргаликда «Энг гуллаган ёшлик чоғимда» қўшиғини ижро этишди.
Илк мукофот «Энг яхши сценарий» учун ёш ижодкор Мафтуна Аллақуловага топширилди. PROLogue статуэткасини режиссёрлар Ёлқин Тўйчиев ва Юсуф Розиқовлар топширдилар.
«Энг яхши операторлик иши» учун мукофот Бахтиёр Убайдуллаевга, ўз ишининг усталари Абдурахим Исмоиловга ва Жасур Шаметов томонидан топширилди.
«Энг яхши режиссёрлик иши» учун Хасан Алижонов мукофотни қабул қилди.
«Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм» номинацияяясида Мухлиса Азизовага «Она» картинаси учун режиссёр Али Ҳамраев PROLogue статуэткасини топширди.
«Энг яхши эркак роли» - Фотих Насимов, «Энг яхши аёл роли» - Ойпарча Абдуллаевалар тақдирландилар.
Шунингдек, маросимда таниқли устоз санъаткорлар Али Ҳамроев, Элёр Ишмуҳаммедов, Одилшо Агишев, Юсуф Розиқов, Дамир Салимовга «Ўзбек киноси ривожига қўшган ҳиссаси учун» мукофоти топширилди.
Рустам Сагдуллаев ва Азиз Раметовлар «Севишганлар» фильмидан «У самого синего моря» қўшиғини куйлашди.
Фестиваль ёпилиши таклиф этилган санъат вакилларидан Насибахоним Абдуллаева ва Дилором Эгамбердиевалар «Бахт ўзи нимадур» қўшиғини биргаликда куйладилар.
Шунингдек, Дилноза Кубаева ва Мурод Ражабовлар ҳам «Бор бор дема» номли машҳур таронани ижро этдилар.
Фестиваль ёпилиш маросими меҳмонлари:
Актёрлар Жумадулла Раметов ва Саида Раметова
Актрисалар Динейра, Асал Шодиева ва режиссёр Зебо Наврўзова
Актёрлар Фотих Насимов, Элмира Рахимжонова, Фарход Абдуллаев
Рашид Маликов, Мухлиса Азизова, Дилором Эгамбердиева ва Карим Мирходиев
Актёр Мурод Ражабов
Бу йил фестивалда қатнашиш учун ёш режиссёрлар томонидан 100 дан ортиқ ижод маҳсуллари топширилган бўлиб, ҳайъат аъзолари уларнинг 15 нафарини фестивалда намойиш этиш учун саралаб олди.
Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган Ўзбек кино санъати усталари, барчамизга яхши таниш «Ёр-ёр» фильми режиссёри Али Ҳамроев, «Нафосат», «Севишганлар», «Учрашув» каби картиналар режиссёри Элёр Ишмуҳамедов, маҳоратли сценарист Одилшо Агишевлар таклиф этилганлиги ва улар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилганлиги бу йилги фестивалнинг эътиборга лойиқ томонларидан бўлди.
ИЗОҲЛАР 0