«Қамоқдан қочиш» сериали экранларга қайтади
FOX телеканали 7 йиллик танаффусдан сўнг, машҳур «Қамоқдан қочиш» - Prison Break сериалининг 5-мавсуми, таниш қаҳрамонлар иштирокида суратга олиниши ҳақида маълум қилган.
Сериал, бош қаҳрамон Майкл Скофилд ўлими билан тугаганлигига ҳам 7 йил бўлди. Аммо шунга қарамай, фильм кадрларидан шуни кўриш мумкин-ки бош қаҳрамон ҳаётга қайтган ва қамоқда.
Трейлер сюжетига кўра, Линкольн Сара ва унинг ўғилларидан келиб хабар олади ва унга акаси тириклиги ҳақида маълум қилади.
Ижодкорлар томонидан, Майкла (Вентворт Миллер), Линкольн (Доминик Пурселл), Сара (Сара Кэйлис)дан ташқари, T-Bag, C-Note, Сукре (Амори Ноласко)лар шунингдек, Тахир (Инбар Лави, сериал «Сўнгги кема»), Марина Бенедикт («Торчвуд») ва Кунал Шармаларни сериалдаги иштироки ваъда қилинган.
FOX TV янги мавсум 10та эпизоддан иборат бўлишини маълум қилинган бўлиб, экранларга чиқиш санаси ҳали аниқ эмас. Келаси ҳафта маълум бўлиши айтилган.
Қочиш бу – Fox Broadcasting студияси томонидан 2005 йилда яратилган, драматик жанрдаги сериал бўлиб, катта муваффақиятга эришган. Сериал 4та мавсумдан иборат эди.
«Қочиш» сюжети, икки ака-ука ҳақида, улардан бири - Линкольн Барроуз, ўзи қилмаган гуноҳи учун ўлим ҳукмига махкум қилинган. Иккинчиси эса Майкл Скофилд ўз ўрнида акасини қутқаришга уринади. Бунинг учун Скофилд атайин жиноятга қўл уради ва акаси ўтирган қамоққа келиб тушади. Скофилд, сериалнинг биринчи мавсумида турли ҳийлалар орқали акасини қутқаришга ва қамоқдан қочириб юборишга эришади. Қаҳрамонлар сериал давомида АҚШнинг турли штатларига Скофилд бошчилигида кўчиб ўтишади. Учинчи мавсумда эса яна Сон исмли қаҳрамоннинг қамоқдан қочишини уюштиришади.
ИЗОҲЛАР 0