«Қотиллар ўйини» фильми премьерасидан
Мазкур картинада ҳам детектив, ҳам жангари ҳам мистика жанрлари қўлланилган. Унда кўтарилган мавзу ҳам жуда оғир бўлиб, бугунги кундаги турли вайронкор ўйинлар, уларнинг аянчли оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, ота-оналарни хушёрликка чорлайди. Фильмни суратга олиш жараёни 8 ой давом этган.
Фильмда бош ролларни Шавкат Комилов, Жамила Ғофурова, Мухаммадали Искандаров, Алихан, Бегзод Тожиев, Феруза Собитова, Севара Солиева, Каҳрамон Шарипов ижро қилган.
Шавкат Комилов:
«Бу фильмдаги ролим, бошқа ролларимга нисбатан кескин фарқ қилади. Съёмка жараёнлари ҳам қийинчиликларга бой бўлган. Қўлим синган. Турли жароҳатлар олганман. Шу кунга қадар ижро қилган образларим ичида энг қийналган ролим десам асло муболаға бўлмайди. Бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб, премьера қилинган бу фильмимиз томошабинларга ёқади деб умид қиламиз».
ИЗОҲЛАР 0