00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино
SCORPION фильмини суратга олиш ишлари тугади
Фильм съёмкаси 2018 йилнинг 1 март куни пойтахтимиздаги ёшлар ижод саройида бошланган бўлиб, 1 июнда ўз ниҳоясига етди.
Фильм Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятлари, шунингдек Россия ва Марокаш давлатлари ҳудудида суратга олинди. Сўнгги эпизодлар эса Санкт-Петербургда тасвирга олинди.
Бу лойиҳанинг катта шов-шувга сабаб бўлганлиги, унда туркиялик машҳур актёр Мурат Йилдирим роль ижро этгани бўлди. Машҳур турк актёри юртимизга 23 март куни етиб келган ва у билан боғлиқ эпизодлар Бухорода суратга олинган.
Ўзбек мухлислари билан эса Мурат 28 март куни Тошкентда учрашди. У билан суҳбатни сайтимизда ўқинг.
Демак, томошабин тез орада SCORPION фильмини катта экранларда кўриш имконига эга бўладилар.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
04-06-2018
ИЗОҲЛАР 0