Кино
Шунқорлар коллеж ўқувчилари ҳақидаги фильм
"Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда "Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда "Шунқорлар” бадиий фильми суратга олинмоқда. Фильмнинг саҳналаштирувчи режиссёри Умид Ҳамдамов, сценарий муаллифи Элмира Ҳасанова, саҳналаштирувчи тасвирчиси Умид Маликов.
Айни вақтда фильмнинг монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фильмнинг асосий қаҳрамонлари коллеж ўқувчиларидир. Фильм премьераси шу йилнинг баҳорига мўлжалланмоқда.
"Шунқорлар” бадиий фильмида 20 нафар ёш дебютант актёрлар иштирок этган. Ролларда Нигина Анорбоева, Суръат Исломов, Абдуҳалил Мигноров, Тоҳир Саидов, Абдувоҳид Зоитов, Илмира Раҳимжоноваларни кўриш мумкин.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
28-01-2015
ИЗОҲЛАР 0