«Снайпер» фильми ҳақида
Фильмнинг асосий воқеалари Ўзбекистон, Россия Федерацияси ҳамда Туркияда бўлиб ўтади. Туркиядаги суратга олиш ишлари 21 ноябрдан 1 декабрга қадар давом этган бўлиб, фильмнинг туб бурулиш саҳналари айнан ушбу давлатда суратга олинган. Фильмда турк актёри Дуғукан Эрдем ҳам суратга тушган.
Фильмда бош ролни ўзбек кино оламининг энг кассабоп актёрларидан бири Улғубек Қодиров ижро қилмоқда. Фильм продюсери Руслан Мирзаевнинг маълумотларига қараганда Улуғбек Қодиров мураккаб жанг саҳналарини каскадёрсиз ўзи ижро қилмоқда.
Фильм ижодий жамоаси бош қаҳрамонни ижро қилаётган актрисани маълум қилмаяпти. Бош қаҳрамонни ижро қилаётган актрисанинг номи ҳалигача мавҳумлигича қолмоқда.
Шунингдек, фильмда Матёқуб Матчонов, Саида Раметова бош ролларни ижро қилмоқда. Режиссёр Озод Шамснинг фикрларига қараганда, мазкур актёр ва актрисалар доимий комедик ролларда эмас, балки томошабин кутмаган даражада ўзгарган ҳолда номоён бўлишади.
Фильм режиссёри Озод Шамс ҳам, продюсери Руслан Мирзаев ҳам фильм ғоясини сир сақламоқда.
Айни кунларда суратга олиш ишлари юртимизда жадаллик билан давом этмоқда. Фильмнинг тахминий премераси баҳор фаслига мўлжалланган.
ИЗОҲЛАР 0