Тез кунда янги ўзбек жангари фильми
«Темур» номли фильмнинг сценарий муаллифи Гулбаҳор Мўминова бўлиб, унда бош ролларни Алихан тахаллуси билан танилган актёр Нурмуҳаммад Ҳусниддинов, Мирза Азизов ва Элёр Маҳкамовлар гавдалантирган.
Фильмда суратга тушиш учун нафақат ўзбек актёрлари, балки қўшни давлатлардан ҳам маҳоратли актёрлар таклиф килинди. Картинада қозоғистонлик истеъдотли актёрлардан Саят Исембаев, Фарҳод Абдураимов, Максим Акбаров ва бир қатор Голливуд фильмдарида суратга тушган россиялик актёр Игорь Жижикинлар иштирок этган.
Тез кунларда катта экранларга чиқиши режалаштирилган «Темур» фильмининг воқеалари халқаро терроризм ва мамлакатимизда унга қарши амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда ватанпарварлик, дўстлик туйғулари илгари сурилган.
Фильмда шунингдек, Рустам Сагдуллаев, Бекзод Муҳаммадкаримов,Фурқат Файзиев, Рихси Иброҳимова, Рано Зокирова, Борис Ғофуровларнинг ижроларини кўриш мумкин.
Фильм ёшларда ватанга бўлган муҳаббат, ота-онага ҳурмат руҳини шакллантиради. Шунингдек инсонлар ҳаётида маҳалланинг ўрни ва унинг аҳамиятига ҳам алоҳида урғу берилган. Энг асосийси, шу азиз юртда яшаб турган ҳар бир инсонни юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳамиша сергак ва огоҳ бўлишга чорлайди.
ИЗОҲЛАР 0