00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино
Тошкентда турк фильмлари ҳафталиги
25-28 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли киносаройда турк фильмлари ҳафталиги бўлиб ўтади. Ҳафталикда турк киношинавандалари томонидан юқори баҳоланган фильмлар намойиш қилинади.
Тадбирда «Новвой бобо: Ишқ асрори» фильмининг режиссёри Куршат Кизбаз, актриса Ҳаят Ўлжай ва «Қашқирлар макони: Ватан» фильмидаги Умар бобо роли билан томошабинлар меҳрини қозонган таниқли актёр Эмин Ўлжай иштирок этади.
Дастур:
25 апрель
18:00 – «Новвой бобо: Ишқ асрори»
26 апрель
16:00 – «Рафадан Тайфа: Даҳлиз саргузаштлари»
18:00 – «Қашқирлар макони: Ватан»
27 апрель
16:00 – «Рафадан Тайфа: Даҳлиз саргузаштлари»
18:00 – «Жигарим»
28 апрель
16:00 – «Жигарим»
18:00 – «Қашқирлар макони: Ватан»
Кириш эркин.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
25-04-2019
ИЗОҲЛАР 0