Тўти Юсупова ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди
17 декабр куни Республика киночилар уйида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Замон ва тақдирлар” рукнида “Санъат-маъно” студиясида тасвирга олинган “Тўти Юсупова” ҳужжатли фильмининг премьераси ва Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг ижодий кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда таниқли кино арбоблари, кино ва театр артистлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари сўзга чиқиб, Тўти Юсупованинг кино ва театр санъатига қўшган ҳиссаси тўғрисида илиқ фикрлар билдиришди.
Шундан сўнг, актрисанинг ҳаёт йўли ва ижодига бағишланган “Тўти Юсупова” ҳужжатли фильми намойиш этилди. Унинг монологи сифатида ишланган ушбу фильмни йиғилганлар яхши кутиб олди.
Фильмнинг сценарий муаллифи ва режиссёри – Ойбек Алиев, оператор – Игорь Блидарёв.
Эслатиб ўтамиз, тадбирни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ташкил этди.
Манба: www.uzbekkino.uz
ИЗОҲЛАР 0