alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Устюрга йўл фильми асрга татигулик бунёдкорлик ҳақида

Куни кеча, 20 декабрь куни Алишер Навоий номли кино саройида Қорақолпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг «Устюртга йўл» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

altalt

Тақдимотни хонанда Мадина Мумтоз ўзининг шўх, рақсбоп тароналари билан очиб берди.

alt

Кейин саҳнага Хилол Насимов чиқиб, фильм ҳақида ўзининг мулоҳазаларини билдириб ўтди ва ижодий гуруҳга муваффақият тилади.

alt

Бошқа премьералардан фарқли томони мазкур картинанинг очилиш маросимига чет эллик меҳмонлар ҳам ташриф буюришган. Хусусан, Uz-Kor Gaz Chemical Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси бошқаруви раиси Ли Хонг Ёл сўзга чиқиб, ўзбекча саломлашганда залдагилар гулдурос қарсак чалиб юборди. Ли Хонг Ёл нутқи давомида Корея ва Ўзбекистоннинг дўстона муносабатлари, Устюрт газ-кимё мажмуаси фаолияти, аҳамияти ҳақида батафсил гапирди.

altaltalt

Шундан сўнг бошловчилар бирин-кетин картинанинг ижодий гуруҳи билан таништириб ўтди.

altaltalt

Фильмда бош ролларни маҳоратли актёрлар гуруҳидан ташкил топган Минажиддин Узакбаев, Акбархўжа Расулов, Адиз Ражабов, Наргиза Салмонова, Шаҳзода Матчанова, Кўпжўрсин Алланазаров, Абдураим Абдуваҳобов, ҳамда Вазира Юнусовалар ижро этишган.

altalt

Сценарий муаллифлари: Абдуқаюм Йўлдошев, Гулистон Аннақиличова

Режиссёр: Дилбар Юсупова

Постановкачи оператор: Азизбек Арзикулов

Пастановкачи рассом: Бектош Ражабов

Грим устаси: Шероза Абдуазизова

Бастакор: Дониёр Агзамов

Фильм ҳақида маълумот олиш учун режиссёр Абдувоҳид Ғаниевга юзландик:

alt

-Картина ҳақида тўхталсангиз.

- Мазкур фильм Ўзбекистонда бунёд этилган, жуда катта масштабдаги Устюрт газ-кимё иншооти ҳақида. Бу мажмуанинг дунёда аҳамияти ниҳоятда юқори. Сабаби қурилишининг катталиги жиҳатидан дунёда 2-ўринда туради. Фильмда мажмуанинг қурилиш жараёнидан бошлаб, то тугатилгунга қадар бўлган жараённи қамраб олишга ҳаракат қилдик. Эътиборли жиҳати иншоотда фаолият олиб бораётган ходимларнинг кўпчилик қисми ёшлардан иборат. Яъни ёшларнинг ташаббуси, бунёдкорликларга қўшаётган ҳиссаси. Ана шу каби ёшларнинг қилаётган ишлари, ҳаёт фаолияти ҳамда ички кечинмаларини актёрлар ёрдамида кўрсатиб беришга интилдик. Демак, фильм реал воқеаларга, ҳамда реал шахсларга қаратилади.

- Сёмка жараёнлар қаерларда олиб борилди?

- Картина тасвирга олиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Тошкент шаҳри ва Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида олиб борилди.

- Фильм қанча вақтда суратга олинди?

- Умумий ҳисобда айтадиган бўлсак, 1,5-2 йилни қамраб олди.

 

Картина бош қаҳрамони Акбархўжа Расулов фикрлари:

alt

- Замонамиз қаҳрамони ҳақида фильм яратилиб, унда мен бош ролни ижро этганимдан жуда хурсандман. Мен Нодир исмли ўз ишининг устаси, фидоий, ватанпарвар инсон қиёфасини акс эттирдим. Ёшлигимдан кимё, физика фанларига унчалик қизиқмасдим. Лекин фильмни суратга олиш жараёнида жуда кўп адабиётлар ўқишга, изланишга тўғри келди. Бундан афсусланмайман. Натижада кўп маълумотларни билиб олдим. Албатта, мамлакатимизда кўпгина самарали ишлар олиб борилмоқда. Мана шу ишларда фаоллик кўрсатиб, тинмай меҳнат қилаётган ёшлар кўп. Халқимиз эса бу каби инсонлар ҳақида билиши керак. Билмадим ролимни қай даражада уддаладим, бунга томошабин холис баҳони беради.

 

Фильм пойтахтимиз катта экранларда 21 декабрдан бошлаб намойиш этилади. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг