«Ёлғизлар» фильмининг тақдимотидан фоторепортаж
Алишер Навоий номли кино саройида режиссёр Озод Шамснинг «Ёлғизлар» деб номланган фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Тақдимотга юртимизнинг энг кўзга кўринган шоу-бизнес вакиллари, хусусан Беҳзод Муҳаммадкаримов, Севара Солиева, актёр ва прадюссер Давлатбек Йўлдошев, Ҳамид Тошпўлатов, Озод Шамс, Саид Муҳторов, Феруза Собитова, Акмал Назаров, Шавкат Комилов, Аҳмад Бек, Беҳруз Тоҳиров, Шаҳло Темировалар келишди.
Киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга жой етмасдан, тик туришга мажбур бўлганини кўрган Ҳамид Тошпўлатов: «мен ҳали премьерага бунақанги кўп мухлис келганини кўрмагандим», деди.
Фильмда бош ролларни Шавкат Комилов, Севара Солиева, Саида Раметова, Шаҳло Темирова, Беҳруз Тоҳиров, Давлатбек Йўлдошев сингари актёр ва актрисалар ижро қилишган.
Фильм 10 декабрдан юртимизнинг барча кино театрларида намойиш қилинмоқда.
ИЗОҲЛАР 0