alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Тўйлар муборак – 2016» фестивали

«Тўйлар муборак – 2016» фестивали

INTER TASHKENT EXPO компанияси «To‘ylar muborak» бренди остида 2016 йил 21 май куни соат 18:00 да LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE меҳмонхонасида ўзининг анъанавий «Тўйлар муборак» фестивалини ташкиллаштиради. Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – миллий қадриятларимизни сақлаш ҳамда тараққий топтириш, ўзбек халқининг ноёб ва бебаҳо маънавий дунёси, маданий мероси, анъаналари ва маросимларини намоён қилиш ва юксалтиришдан иборат. Лойиҳа бир қатор етакчи тўй либослари салонлари ва етакчи дизайнерлар томонидан тақдим қилинадиган оқшом ва келин кўйлаклари ҳамда миллий либослар дефилесини ўз ичига олади.

alt

Ташкилотчилар ушбу фестивал доирасида ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги азалий дўстлик алоқаларини ўзига хос тарзда намоён этиш мақсадида ажойиб совға тайёрлаб қўйган. Айни вақтда «MY5» телеканалида намойиш этиб келинаётган «Муҳаббат тафти» сериали орқали ўзбек телетомошабинларига танилган ҳинд актёри Барун Собти мазкур фестивалнинг махсус меҳмони бўлади.

alt

2016 йил 21 май куни соат 14.00 да Тошкентдаги Киночилар уйида Барун Собти иштирокида ижодий учрашув ташкиллаштирилади. Бу орқали телесериал мухлислари ва журналистлар ҳинд актёри билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга бевосита актёрнинг ўзидан жавоб олиш имконига эга бўлишади.

«To‘ylar muborak» бренди остида чиқадиган шу номли журнал Ўзбекистондаги тўй тантаналари ва никоҳ маросимлари ҳақида ўзбек тилида ҳикоя қилувчи биринчи сержило журнал ҳисобланади. 

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олиш мумкин: +99895 1992112

Instagram: toylarmuborak
Facebook: www.fb.com/tuylarmuborakuz

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг