alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Мэрилин Монронинг сўнгги суратлари

Маълум бўлишича машҳур ва гўзал актриса бўлган Мэрилин Монронинг сўнгги суратларини америкалик фотограф Берт Стерн уч кун муддат ичида суратга олиш жараёнида унинг икки ярим мингдан ортиқ портретларини яратган. Бу портретлар Лос-Анджелесснинг ’Бель-Эйр’ меҳмонхонасида суратга олинган бўлиб, айнан шу машҳур коллекциядаги суратларни актрисанинг сўнгги съемкаси деб ҳисобланади. Мэрилин бу съемкадан сўнг, уч хафта ўтиб бу ёруғ оламдан кўз юмган. 

Мэрилиннинг сўнгги суратлари аукционга қўйилган ва кимнингдур коллекциясини бойитади. Келинг энди гўзал ва бетакрор актриса бўлмиш Мэрилиннинг сўнгги суратларини томоша қиламиз. 

 
 
alt

 
Аслида олганда менда доим яхши ҳислатларни кўрадиган инсон керак эмас, менга ёмон жиҳатларимни ҳам кўра оладиган, аммо шунга қарамай хануз мен билан бўлишни истайдиган инсон керакдир. 
 
 
alt


Мен бир оз эгоист, бесабр ва унчалик ўзига ишонмайдиган инсонман. Мен хатолар қиламан ва кайфиятим бўлмайди ва гоҳида мени бошқариш жуда мушкулдир. Аммо сиз менинг кайфиятим йўғида мен билан мулоқат қила олмасангиз, у тақдирда сиз мени яхши кайфиятимга арзимайсиз. 
 
 
alt


Табассум қилинг, чунки бу ҳаёт жуда гўзалдир ва жилмайишингиз учун жуда ҳам кўп сабаблар мавжуд. 

 
alt


Барча эркаклар бир ҳил. Уларнинг кўринишлари турли ҳиллигининг
сабаби шунчаки аёллар уларни ажратиб олишлари учундир.

 
 
alt


Аёлга бир иккита пойафзал-туфли бериб қўйсангиз у бутун дунёни забт этади!
 
 
alt
 
 
     Тўлқинлангманг, аксинча тўлқинлантиринг.
 
 
alt


Гўзаллик бу - эркинлик.

 
alt
 

Ҳар бир аёл доимо ёдида бир нарсани тушиши лозим. У керак бўлмаган инсонлар, унга ҳам керак эмасдир. 

 




 
alt

 
Доно аёл ўзининг чегараларини билади. Ақилли аёл эса унда бу чегаралар йўқлигини билади. 
 
 
alt


Ўша ягона исталган нарсани бу дунёда пулга сотиб олиш мумкин эмас. 
 

 
alt


Аёллик жозибадорлиги фақатгина у табиий бўлсагина кучга эга бўлади.

 
alt


Биз соҳибжамал ва гўзал аёллар эркакларни безовта қилмаслик учун бир оз ақлсизроқ бўлиб кўринишимиз даркордир.
 
 
alt


Билмайманку бу баланд пошнали туфлиларни ким яратган, аммо унга дунёнинг барча аёллари миннатдор бўлишлари шартдир.  

 
alt


Мен эркаклар бошқарадиган дунёда яшашга розиман, фақат ўша дунёда аёл бўлиб яшасамгина. 

 
alt


Кимдур билан бахтсиз бўлиб яшагандан кўра, ёлғиз бўлган афзал.
 

 
 
alt


Мен ҳеч қачон бахтли бўла олмаслигимни аниқ биламан, аммо мен қувноқ бўла оламан. 

 
alt


Аёл кишида икки нарса гўзал бўлиши керак. Бу-нигоҳлар ва лаблар. Чунки нигоҳлари билан аёл ўзига ром этиши мумкин, лаблари билан эса севишини исботлаши мумкин. 

 
 
alt


Доим ўзингизга ишонинг, чунки сиз ўзингизга ишонмасангиз, у тақдирда ким сизга ишонади?


 
alt


Мукаммалсизлик гўзалдир, ақлсизлик даҳоликдир. Чидаб бўлмайдиган даражада зерикарли инсон бўлгандан кўра, кулгили бўлган афзалдир. 
 
 
alt


Карьера яхши нарса, аммо у совуқ тунда ҳеч кимнинг бағрини исита олмайди. 

 
alt


Агар сен уни ҳеч бир инсонга ўхшамаслини ҳис этсанг, у тақдирда сен уни севиб қолгансан. 

 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-09-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг