alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Музейлар

Камолиддин Беҳзод хотира боғ-музейи

Ш. Рашидов кўчаси, 40
Камолиддин Беҳзод хотира боғ-музейи
Телефон
+99871 2562832
+99871 2562832
Сайт
http://kbm.uz
Камолиддин Беҳзод хотира боғ-музейи 1997 йил 23 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг "Рассом Камолиддин Беҳзожднинг 454 ёшини нишонлаш тўғрисида"ги  қарорига биноан яратилган. Камолиддин Беҳзод ижодий меросини тўлиқ ўрганиш, шарқ миниатюрасини, хаттотликни, кўҳна қўлёзмаларни ўрганиш, фонднинг фаолияти билан таништириш ва эълон қилиш музей вазифаларига киради.
Фонд тузилиши учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қошида махсус комиссия ташкил қилинди. Бу комиссия ёрдамида Британия музейидан, Бодлен кутубхонасидан, Россия ва Алжир миллий кутубхоналаридан музейга 37 та рангли миниатюралар слайди келтирилган ва топширилган.  Бундан ташқари Ҳинд шаҳри Калькуттадаги Осиё жамиятидан Камолиддин Беҳзоднинг шогирди Қосим Алига ёзган хатининг фотонусхаси топширилган. Ҳозирги кунда музей фондида 500дан ортиқ бебаҳо экспонатлар бор. Бу экспонатларга Камолиддин Беҳзод ва  унинг шогирдлари ишлари, ҳудудимиздаги миниатюра мактаблари тарихи, ёзув маданияти, асл фотонусхалар, ҳамда замонавий миниатюрист рассомлар ишлари киради. Масалан: "Мусхафи Усмон"нинг бир варағи, "катта Лангар қўрғони"нинг терига Хабибулло Солиҳ қайта кўчирган икки варағи музей фондига топширилган. Иккинчи қаватга кўтарилишда деворни рассом М. Собировнинг "Нафосат олами" панноси безаб турибди.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг