alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Музейлар

Қатағон қурбонлари хотира музейи

Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, Тошкент телеминораси қаршисда
Қатағон қурбонлари хотира музейи
Телефон
+99871 2124246,
+99871 2123685
+99871 2124246, +99871 2123685
E-mail
info@xotira-muzey.uz
Қатағонларни хотирлаш ва эъзозлаш, халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган аждодларимизнинг порлоқ хотирасини тиклаш мақсадида 2002 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси билан “қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилди. “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “Шаҳидлар хотираси” майдонининг марказида жойлашган бўлиб, майдонга янада кўрк ва файз бағишлаб турибди. Музей зали ёруғ ва шинам. Зал марказида “Изтироб ҳайкали” ўрнатилган. Унда фарзандини кутаётган ота-она, ўз ёрини соғинган аёл, ота меҳрига тўймаган бола тасвирланган. Деворларга музейни бўлимларга ажратувчи, мавзуларга оид, ўша даврларга хос лавҳа – суратлар осилган. Музей 7 бўлимдан иборат. 1. XIX аср ўрталари ва охирлари. 2. 20-йиллардаги қатағон. 3. “қулоқ”лаштириш даври. 4. 30-йиллардаги қатағон. 5. 40-50-йиллардаги қатағон. 6. 80-йиллардаги қатағон. 7. Мустақиллик йилларида қатағонларни хотирлаш ва эъзозлаш. Ҳар бир бўлимда шу даврга оид ҳужжатлар, маҳфий қоғозлар, расмлар, давр лавҳалари ва экспонатлар бор.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг