alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Обидалар

Амир Темур ҳайкали

Амир Темур шоҳкўчаси
Харитада кўриш
Амир Темур ҳайкали
Мўлжал
Амир Темур Ҳиёбони метро бекати

Амир Темур ҳиёбони ҳақли равишда шаҳар маркази бўлиб, унинг заминида буюк аждождимиз - XIV-XV асрларда 200 йил давомида мавжуд бўлган, Кавказдан Хитойгача, Сибирдан Ҳиндистонгача қамраб олган ягона империяни яратган Амир Темур қад кўтариб турибди.  Унинг мағрур қиёфаси ва чўзилган қўли ҳимояси рамзи бўлиб, тинчлик ва ободликни ваъда қилади. Постаментда тўрт тилда "Куч адолатдадир" ёзуви бор.

Ҳиёбон шуъласимон-ҳалқа тизимли режада тузилган: Ҳиёбоннинг 8 йўлагидан  дунё қисмларига мўлжалланган  ва  Амир Темур ҳайкалидан елпиғичсимон тарқалган 8та кўча бошланади ва ҳалқа йўллар билан кесишади. Шу ердан мамлакатимизнинг барча бурчаклари ва қўшни давлатларга олиб борадиган муҳим йўллар бошланади.

Ҳиёбонни "Ўзбекистон" меҳмонхонаси, Темурийлар Давлат музейи, Юридик Университетнинг икки чўзиқ ғиштин биноси ва машҳур курантлар жойлашган иморатлар ўраб туради.

2009 йил ноябрида Амир Темур ҳиёбони қайта таъмирланди: 100 ёшдан ошган  ва ҳиёбон рамзи бўлган кўҳна  дарахтлар ҳиёбонни ва унинг ён атрофини қайта қуриш, кўкаламзорларни янгилаш мақсадида ҳукумат қарорига биноан кесиб ташланди. Масалан, Юридик институти (собиқ Аёллар гимназияси биноси) олдидаги йўл кенгайтирилди, "Пойтахт" меҳмонхонаси ўрнинга маъмурий бино қурилди. Натижада ҳиёбон ёруғроқ бўлди, Тошкент Давлат Юридик институти томондан буюк Амир Темур ҳайкали ҳам, Форумлар саройи ва "Ўзбекистон" меҳмонхонаси ҳам жда яхши кўриниб туради.

2009 йили қурилган "Ўзбекистон" форумлар саройи  турли тадбирлар, шу қаторда сафига бизнинг республика ҳам кирадиган обрўли халқаро ташкилотлар доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг ҳам асосий жойи бўлиб қолди.

Бино майдони 9.5минг кв.м жойни эгаллайди. Сарой пойтахтимиздаги шунга ўхшаш иншоотлар орасида энг каттаси бўлиб қолди. Унинг пештоқлари остида учта: битта 2200 ва иккита ҳар бири 300 кишилик зал жойлашган. Аммо энг асосийси бино нафақат ўлчами, ҳашаматли кўриниши билан ҳам ҳайратланарлидир. 
Унинг олд томонини устунлар безаб туради, тепасини эса 48 метр баландликка эга чўққисига лайлаклар ҳайкали ўрнатилган  гумбаз қамраб олган. Ташқи безагига замонавий қурилиш материаллари, мармар, ойна кенг кўламда ишлатилган. Атрофида эса  гулзор, газон, дарахт ва буталардан иборат яшил майдон яратилган.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг