Тарас Григорьевич Шевченко (1814-1861) номи кенг оммага маълум. Кичик ёшиданоқ Шевченкода мусиқий қобилият, чизишга интилиш, шоирлик иқтидори намоён бўлди. Тарас Григорьевич заминдор Энгельгард қўлида деҳқон бўлган, болалигидан етимлик ва қуллик азобларида хўрланган.
1838 йилда рассом Карл Брюллов ва шоир В.Жуковский ҳаракатлари натижасида крепостнойликдан бадал эвазига озод қилинган, ўша вақтларда унинг адабий ижоди гуллаб-яшнаган.
Шевченконинг шеърлар тўпламига кирган "Кобзарь", "Сон" асарлари олий табақадагилар орасида ниҳоятда дадил, эркин фикрли ҳисоблангани учун, 1847 йилда Тарас Григорьевич Оренбург корпусига аскар қилиб жўнатилади.
Унинг Ўрта Осиё региони бўйлаб 10 йиллик "мажбурий" сафари ижодига ҳам таъсир қилади. ўша пайтдаги асарларида қашшоқ қозоқлар ҳаёти акс эттирилган. Шевченко биринчилардан бўлиб Каспий денгизи соҳиллари пейзажини, қизиб кетган қум ва Манғишлоқ қояларини тасвирлаган.
Буюк Кобзарга авлодларининг катта миннатдорчилиги сифатида Тошкент кўчасига ҳайкали ўрнатилган.
Ҳайкалтарош: Л.Рябцев
ИЗОҲЛАР 0