alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

ТОП 15: Энг қимматбаҳо соатлар

           Соат - нафақат вақтни белгилайдиган, балки замонавий инсон тимсолини ташкил қилувчи замонасига боғлиқ бўлмаган муҳим классик аксессуар.  Баъзи соатлар ҳақиқий санъат асари бўлиб, нафақат чиройи балки тузилишин инг мураккаблиги билан ҳам ҳайратга солади ва бу албатта унинг нархида ҳам ўз аксини топади. 

 

Диққатингизга дунёдаги энг қимматбаҳо,  нархи 2 миллион доллардан юқори бўлган 15 та чўнтак ва қўл соатлари рўйхатини ҳавола қиламиз.

15-ўрин: Parmigiani Fleurier Fibonacci - оқ олтиндан ясалган, нилуфар гули шаклида қимматбаҳо тошлар билан безак берилган, Фибоначчи олтин кесимини имитация қилувчи чўнтак соати. Гул жами оғирлиги 49.5 карат бўлган бриллиант, рубин, зумрад, сапфир ва ярим қимматбаҳо тошлар билан кўмилган. Соат абадий тақвим, дақиқали репетир ва ой фазаларин икўрсатувчи мосламалар билан жиҳозланган. Parmigiani Fleurier Fibonacci фақат буюртма бўйича тайёрланади. Бу ҳашамдор аксессуарнинг нархи 2.4 млн. доллар, тайёрлаш учун камида 2 йил кетади.
 

alt
 


14-ўрин: Franck Muller Aeternitas Mega 4 - дунёдаги энг мураккаб механик қўл соати, нархи 2.7 млн.доллар. Бу соат санъати асари намунаси корпуси оқ олтиндан, 1483 та деталдан ташкил топган. Унинг 36 функцияси бор, улардан 25 таси 12 стрелкали циферблатда жойлашган. Franck Muller Aeternitas Mega 4 уч вақт минтақасини кўрсатади, 999 кунли григориан тақвими, тескари йўналиш хронографи ва Вестминстер зангига э га. Бу ажойиб соатни фақат Нью-Йорк ва Женевада сотиб олиш мумкин.
 


alt
13-ўрин: Cartier Secret Watch with Phoenix - родийдан ясалган ва 18 каратли оқ олтин билан қопланган қақнус қуш шаклидаги қўл соати. Афсонавий қуш танаси умумий оғирлиги 80.13 карат бўлган 3010 та бриллиант билан безатилган. Қақнус кўзлари 3.53 каратли ноксимон шаклдаги зумрад ва бриллиантлардан иборат. Бу санъат асарининг нархи 2 755 000 шартли бирликни ташкил қилади.

 

alt
 
12-ўрин: Узоқ 1942 йилда машҳур Patek Philippe  швейцар компанияси томонидан  тайёрланган ажойиб соат. 18 каратли олтиндан тайёрланган аксессуар ой фазалари кўрсатгичи ва абадий та қвим билан жиҳозланган. Patek Philippe 2009 йил ноябрида Женевадаги Christie’s аукционида 2 773 721 долларга сотилган.
 
 
alt

 
11 ўрин: Patek Philippe Model 2523 Heures Universelles (1953) - таниқли соатсознинг яна бир асари, 2012 йилда Женевадаги Christie’s аукционида 2 990 154 долларга сотилган. Мураккаблаштирилган дизайндаги тилла қўл соати вақтни 24 вақт зоналарида кўрсатади. Модел циферблати эмалдан ясалган Шимолий Америка харитаси билан безатилган.
 

alt
 

10ўрин: Piaget Emperador Temple - ҳақиқий ҳашамат ва дабдаба ғалабаси бўлган қўл соати. 2010 йилда яратилган бу аксессуар 18каратли олтиндан ясалган ва жуда кўп бриллиантлар ўрнатилган. Соатнинг устки қопқоғи 481та думалоқ бриллиант ва 207та багет билан безатилган. Циферблат 11та багет ишловли ва 162та думалоқ ишловли бриллиантга кўмилган, билакузуги эса 350 багетни сиғдирган. Piaget Emperador Temple фақат икки нусхада чиқарилган, аммо уларнинг бири сотилган. Нархи 3.3млн.доллар.


alt
 

9 ўрин: Patek Philippe Single-Button Chronograph Watch (1928) - номаълум харидор буюртмасига кўра 1928 йилда яратилган бир тугмали ёстиқсимон шаклдаги хронограф. 18каратли олтиндан ясалиб, 28 та қимматбаҳо тош билан безатилган. Соат 2011 йил майида Женевадаги Christie’s аукционида 3 637 408 долларга сотилган.

alt
 

8 ўрин: JB Champion's platinum observatory chronometer - 1952 йилда чиқарилган, Patek Philippe компанияси усталари томонидан афсонавий америкалик коллекционер J. B. Champion буюртмасига кўра платинадан ясалган қўл соати. Соат 2012 йилда Женевадаги Christie’s аукционида 3 992 858 долларга сотилган. Бу мураккаб функцияларсиз дунёдаги энг қимматбаҳо қўл соати.

alt
 

7 ўрин: Patek Philippe Platinum World Time (1939) - 1939 йилда атоқли женевалик соатсоз Louis Cottier томонидан яратилган буюк швейцария компаниясининг ретро қўл соати. У ер шарининг исталган минтақаси вақтини кўрсатувчи ўзи созланадиган механизмли, бунинг устига жуда хушбичим дизайн ва ишончли механизмга эга. Patek Philippe Platinum World Time  2002 йилда Antiquorum Женева аукционида 4 026 524 шартли бирликда сотилган.
 

alt
 

6 ўрин: Paris Precision Stopwatch by Breguet & Fils - 18каратли олтин ва платинадан ясалган, қимматбаҳо тошлар билан безатилган секундомерли нафис чўнтак соати. У Breguetдан илк тажриба хронометри, рим ва араб рақамлари билан белгиланган циферблатга эга. Биринчи бўлиб соатни 1814 йилда Лондон аукционида жаноб Гарсиа 5000 франкка сотиб олган. Унинг сўнгги нархи 2012 йил майида Женевадаги Christie’s аукционида 4 682 165 шартли бирликда сотилган.
 

alt

 
5 ўрин: Patek Philippe Caliber 89 - машҳур швейцария компаниясининг 150 йиллигига 1989 йилда яратилган икки циферблатли чўнтак соати. У Patek Philippe ишлаб чиқарган энг мураккаб механизмли соат бўлиб қолди. Ҳаммаси бўлиб 4 нусхада чиқарилган, ҳар бирининг корпуси қимматбаҳо металлдан ишланган: сариқ, пушти, оқ олтин ва платина. Ясалишига 9 йил сарфланган бу ҳашаматли аксессуар 126та қимматбаҳо тошлар билан безалган, 1728 қисмдан иборат, 33та функцияси бор. Оғирлиги 1.1кг. Caliber 89нинг асосий хусусиятлари: тақвим, ой фазалари индикатори, хронограф, термометр, қўнғироқ ва юлдузли осмон харитаси. Ноёб соатнинг нархи 5 млн. доллар
 

alt

 
4 ўрин: Patek Philippe Reference 1527 - 1943 йилда 23та қимматбаҳо тош ўрнатилган олтиндан ясалган классик қўл соати. Аввало соат Patek Philippe бренди эгалари Стерн оиласига тегишли бўлган. Соат абадий тақвим ва ой фазалари кўрсаткичлари билан жиҳозланган. 2010 йил майида Christie’s аукционида Patek Philippe Reference 1527 5.63млн. шартли бирликда харид қилинган.

alt

 
3 ўрин: Patek Philippe Henry Graves Supercomplication - 1932 йилда икки америкалик бой дўстлар баҳси натижасида яратилган суперэксклюзив соат модели. Улар қайси бири дунёдаги энг мураккаб соат эгаси бўлиши тўғрисида баҳслашиб қолдилар. Соатни Patek Philippeга буртма қилган Генри Грейв баҳсда ютиб чиқди. Бу ниҳоятда мураккаб буюртмани тайёрлаш учн 5 йил кетди. 18 каратли олтиндан ишланган 900та деталдан иборат бу соат 24 функцияга эга. Patek Philippe Henry Graves Supercomplicationнинг қизиқарли хусусияти шундаки, циферблатдаги юлдузли осмон худди Грейвзнинг Нью-Йоркдаги уйи деразасидан кўринадиган кўринишга эга. 1999 йилда Sotheby's аукционида соат номаълум харидор томонидан 11 002 500 долларга сотиб олинган ва ҳозир у Швейцариядаги Женева соат музейида сақланади.
 

alt

 
2ўрин: 201-carat  Chopard - ўзида заргарлик ва соатсозлик санъати ютуқларини жамлаган эксклюзив билакузукли соат.  Chopard компанияси 2008 йилда ишлаб чиқарган. Соат бриллиантлар билан бой безатилган, уларнинг орасида кичик циферблат кўриниб туради. Учта асосий юраксимон бриллиант - оқ, қизил ва ҳаво ранг - циферблат атрофида жойлашган. Уларнинг умумий оғирлиги 38 карат, 874та қимматбаҳо тошлар вазни эса 200 карат. Бу санъат асари 24 миллион долларга баҳоланган.
 

alt

 
Рейтинг ғолиби - Jaeger-LeCoultre швейцария бренди соати - Joaillene Manchette, тахминий нархи 26 миллион долларни ташкил этади. У қўлда созланадиган Joaillerie 101нинг охирги модели. Оқ олтиндан тайёрланган соат боғичи 576 бриллиант ва 11та оникс кристаллари билан безатилган, Joaillene Manchetteнинг кумушранг циферблати эса, сапфир ойна билан қопланган.

alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-09-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг