alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Тошкент мода ҳафталиги 2016 

Тошкент мода ҳафталиги 2016 

Куз фаслининг гўзал ва узоқ кутилган воқеаси – Тошкент мода ҳафталиги шу йил 22-27 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Мода ҳафталиги «Миллий либос» фестивали, #beyoung (ёш дизайнерлар дефилеси), ҳамда маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг муаллифлик намойишлари каби кўплаб тадбирлар доирасида ўтказилади. Тадбирни Тошкент мода ҳафталигининг энг яхши коллекциялари Гала-намойиши якунлаб беради. Шунингдек, Тошкент мода ҳафталиги доирасида етакчи хорижий дизайнерларнинг маҳорат дарслари ҳамда ўзбек матолари ва амалий санъати намуналарининг кўргазмаси ҳам ташкил этилади. Намойишлар ва маҳорат дарсларидан ташқари хорижий олимлар билан ўзаро ҳамкорликда илмий-амалий анжуман ҳам уюштирилади.  Давлат кўмаги остида ўтказиладиган ушбу тадбирнинг асосий ташкилотчиси OsiyoRamzi Ўзбекистон модельерлар ва дизайнерлар уюшмаси ҳисобланади.  

Тошкент мода ҳафталиги доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
 

«Миллий либос» фестивали;
BeYoung (ёш дизайнерлар дефилеси);
Маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг муаллифлик намойишлари;
Якуний Гала-модалар шоуси;
Етакчи хорижий ва маҳаллий дизайнерларнинг маҳорат дарслари ва семинарлари;
Ўзбек матолари ва амалий санъат намуналари кўргазмаси;
Илмий-амалий анжуман.
Италия, Корея ва бошқа мамлакатларнинг мода саноати вакиллари мазкур тадбирнинг махсус меҳмонлари бўлишади. Умуман олганда, Тошкент мода ҳафталиги замонавий ва миллий либосларнинг унутилмас ва гўзал байрами бўлиши кутилмоқда.

Сана ва вақти   Тадбир Ўтказилиш жойи

22.11.2016

19:00

 Анъанавий ўзбек либослари намойиши  «Камолот» Ёшлар ижод саройи

23.11.2016

9:30

«Fashion саноатида инновациялар ва замонавий технологиялар» Халқаро илмий-амалий анжуман «International  Hotel Tashkent» меҳмонхонаси
16:00, 19:00 #beyoung ёшлар либослари намойиши                      «Камолот» Ёшлар ижод саройи

24.11.2016

12:00

Дина Сайфи маҳорат дарси (Ўзбекистон)  Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона
18:00 Дилноз Эркинова муаллифлик либослари намойиши (Ўзбекистон) «Камолот» Ёшлар ижод саройи
 
20:00   Дилноза Умурзакова муаллифлик либослари намойиши (Ўзбекистон) «Камолот» Ёшлар ижод саройи
 

25.11.2016

12:00

Xie Jiaqi муаллифлик либослари намойиши (Хитой) «Камолот» Ёшлар ижод саройи
 
15:00   Wu Chuanbao муаллифлик либослари намойиши (Хитой) «Камолот» Ёшлар ижод саройи
 
18:00   Люба Султанова, Дина Сайфи муаллифлик либослари намойиши (Ўзбекистон) «Камолот» Ёшлар ижод саройи
20:00   Maurizio Pecararo муаллифлик либослари намойиши (Италия) «Камолот» Ёшлар ижод саройи

26.11.2016

11:00, 12:00  

Sun Jinhai (Хитой), Lioubow Popova (Италия) Маҳорат дарслари   Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона
20:00  «Tashkent Fashion Performance», Ўзбекистон ва чет эл дизайнерлари либослари намойиши   HYATT Regency Tashkent меҳмонхонаси

27.11.2016

11:00, 12:00  

Lona Alfares (Қувайт), Mario Dell’oglio (Италия) саҳорат дарслари Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона
20:00 «Миллий либос» фестивали. Тошкент мода ҳафталиги ёпилиши HYATT Regency Tashkent меҳмонхонаси

Тадбирнинг ўтказилиш жойи: Ёшлар ижод саройи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

 

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг