00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
XXI асрнинг 10 та энг қимматбаҳо мусиқа асбоблари
Forbes журнали бу сафар энг қимматбаҳо мусиқа асбоблар рўйхатини тузиб чиқди. Булар:
Дюпорнинг Виолончелиси, Страдивари ишлари (1711 й.)
Нархи: $20 млн.
Страдивари фамилияси янграганда, истеъдодли устанинг машҳур скрипкалари ёдга тушади. Унинг моҳир қўллари билан нафақат скрипкалар яралган, балки жуда яхши виолончеллар ҳам қилинган. Улардан бири 1711 йилдаги Дюпорнинг Виолончелиси.
«Леди Блант» Скрипкаси. Страдивари ишлари (1721 й.)
Нархи: £9,8 млн. ($15,894 млн. сотув вақтидаги курс бўйича)
Скрипка яратувчи машҳур ва мохир усталар ўртасидаги рақобат уларнинг ўлимидан ҳам кейин давом этмоқда. Страдивари ва унинг шогирдлари, ҳамда уларнинг рақиби бўлмиш Гварнери томонидан яратилган шедеврлар ҳали ҳануз ҳам нарх рекордларини энг юқори чўққиларини эгаллаб келмоқда. Бу рекорднинг сўнгиси 2011 йилнинг июн ойида Антонио Страдиварининг ишларидан бири бўлган Lady Blunt скрипкаси сотилганда белгиланган. Скрипкани сотувга Япония мусиқа ассоциацияси чиқарган. Ассоциация скрипкага 30 йил мобайнида эгалик қилиб келган. Скрипкадан келиб тушган маблағни ассоциация цунами офатида жабр чекканлар ёрдами учун йўллаган. Скрипкага эгалик қилган инсон ўзини кимлигини овоза этишни истамаган.
«Crystal Grand» - «Катта кристалл» Пианиноси
Нархи: $3,22 млн.
2008 йилдаги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бутун дунё муҳлисларини ёдида турли хил шоулар билан ўз эътиборини тортган. Бу маросимда Хитойлик пианиначи Лан Ланнинг чиқиши ҳам ёдда қоларли бўлган. Пианиначи жуда ҳам бетакрор ва экстровагант тарзда, The Heintzman Piano компанияси томонидан махсус шу маросимга шедевр даражасида яратилган Crystal Grand пианиносида мусиқа ижро этган. Бу пианинони Олимпиада марасими якунларидан сўнг, акционга қўйилган вақтда жуда юқори нархга сотиб юборилган.
Fender Stratocaster Электрогитараси
Нархи: $2,8 млн.
Бу оқ рангдаги Fender Stratocaster гитарасида рок мусиқаси афсоналари бўлмиш Мик Джаггер, Кит Ричардс, Брайан Адамс, Эрик Клэптонларнинг дасҳтлари қўйилган. Шу сабабли бу гитара ҳозирги кунда дунёдаги энг қимматбаҳо гитара ҳисобланади. Бу гитарани Қотар амирининг қизи Шейха аль-Маясса аль-Тани сотиб олган.
Клавесин. Джозеф Иоганна Кошенинг ишлари
Нархи: £267 500 ($390 550 сотув вақтидаги курс бўйича)
Джозеф Иоганн Коше 1679 йилда ўзининг энг яхши клавесинини яратган. Бу Клавесин 2001 йилда Sotheby's аукционига қўйилган. Акционда клавесин учун энг юқори нархда белгиланиб, бу рекорд ҳозирги кунгача ҳам сақланиб келмоқда.
Кит Джон Муннинг Барабан учун қурилмаси
Нархи: £139 650 ($252 487 сотув вақтидаги курс бўйича)
Дунёдаги энг яхши рок-барабанчилардан бири бўлмиш Кит Джон Мун 1978 йилда 32 ёшида вафот этган. У барабан асбобларида ижро этиши билан миллионлаб муҳлисларга эга бўлган. 2004 йилда, Муннинг 1968 йилдан 1970 йилгача ижро этган барабан қурилмаси Christie’s аукционида энг юқори нархда сотилган.

Чарли Паркернинг Саксофони
Нархи: $261 750
Чарли Паркер 34 йил ҳаётда яшаган вақти ичида буюк джаз саксофонисти бўлишга улгурган. 2005 йилда Нью-Йоркда Guernsey’s томонидан джаз аукциони ўтказилган. Бу аукционда иштирок этган Джаз асбоблари орасида Чарли Паркернинг саксофони ҳам бор эди. Саксофонни аукционга унинг рафиқаси қўйган. Чарли Пакернинг рафиқаси турмуш ўртоғининг саксофонини 50 йил мобайнида сақлаб келган экан.

«Флора Аурум» Бас-гитараси
Нархи: $250 000
Flora Aurum асбоби Йенса Риттер томонидан 2007 йилда яратилган. Бу асбобни сирли шахс бўлиб қолишни истаган инсон сотиб олган. Гитара катта нархда сотилишининг сабабларидан бири бу, унда бриллиант, платина ишлатилганлигидадур. Албатта моҳир устанинг истеъдодини унутмаслик керак.
Диззи Гиллеспининг Трубаси
Нархи: $31 000
Джиззи Гиллеспи жуда ҳам моҳир ижрочилардан бири бўлган. У 1993 йилда 75 ёшида вафот этган. Унинг бир нечта севимли труба асбоби бўлган. Унинг шу севимли асбобларидан бири 2005 йилда Нью-Йоркдаги Guernsey’s джаз аукционига қўйилган эди.

Бенни Гудменнинг Кларнетти
Нархи: $25 000
Джаз созандаси бўлмиш буюк Бенни Гудмен 1986 йилда 77 ёшида вафот этган. У ўз ҳаёти мобайнида жуда ҳам кўп мусиқа асбобларини алмаштириб фаолият юритган. Улардан баъзилари вақти-вақти билан аукционларда иштирок этиб қолади. XXI асрнинг энг қимматбаҳо кларнет асбоби ўша юқорида айтиб ўтилган Чарли Паркер ва Диззи Гиллеспиларнинг мусиқа асбоблари қўйилган аукционда сотувга қўйилган.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
25-09-2013
ИЗОҲЛАР 0