alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Янги 2014 йилни қандай кўринишда кутиб олиш лозим?


Албатта бир тадбирми ёки байрам кечасими, ҳамма нима кийиш ва қандай кўринишда бўлиш устида бош қотиради. Йилда бир марта бўладиган ва энг ёрқин байрамлардан бири бўлган Янги йил кечаси ҳамма учун муҳимдир. Шу сабабли ҳаммамиз ҳозирги кунда ўз кўринишимиз устида бош қотираётганлигимиз шубҳасиздир. Аксарият анъанага кўра бу кечада либос ва кўриниш борасида келаётган йилга мурожаат этиб, қандай йил эканлигини эътиборга олган ҳолда ўз кўриниши аниқлаб олади.

Бизга маълумки кириб келаётган янги 2014 йил От йили!

Демак, кириб келаётган От йилида қандай либосларда бўлиш зарур?, От нимани ҳуш кўради?, қайси ранглар унга маъқул? деган саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз ва шу билан биргаликда янги йил омадли ўтиши кафолатини таъминлаймиз.

 

Ранглар



2014 йилни жуда ҳам ёрқин рангларда кутиб олиш тавсия этилмайди. Маълумки От жуда ҳам оғир, босиқ ва олийжаноб ҳайвондир. Шу сабабли айни шу ҳислатларга эътибор берган ҳолда ранглар уйғунлигини танлаш лозимдир. Ўз эътиборингизни сокин рангларга қаратинг. Масалан, қаймоқ рангга, ёки қахва рангларига. Бу Янги йилда сизга албатта кўк, яшил рангларнинг барча туслари омад келтиради.

 
alt alt
 
alt 

alt


Бичимлар

 

Дизайнерлар "А" кўринишидаги бичимли кенг юбкаларни тавсия этадилар. Драпировкалар ҳам бўлиши зарар қилмайди. Либоснинг пастки қисми клеш, енглари эса кенг бўлган бичимли кўйлаклар урфда. Аммо либосни ҳарид қилаётганингизда сизга у қулайми ёки йўқ албатта бунга эътибор беринг. Ахир От ноқулайликларни умуман ҳуш кўрмайди.

 
 alt 

alt
  


Матолар



Янги келажак йилнинг тимсоли табиатнинг бир қисми бўлганлиги сабабли, албатта табиий матоларга мурожаат қилиш ўринли бўлади. Барча сунъий, синтетик матоларга чек қўйган ҳолда, фақат ва фақат пахта, шойи матолардан қилинган либосларни ҳарид қиламиза.

 
alt alt
 

Аксессуарлар

 

Кеча либосини табиат махсулотидан қилинган аксессуарлар билан тўлдириш ўринли бўлади. Масалан, чарм, тахта ва табиий тошлардан қилинган тақинчоқлар айни ушбу йилга мосдир. Аммо бир нарсани унутманг, танлаган аксессуарингиз либосингиз билан уйғунликда бўлиши даркор.

 
alt

alt
 

Пойабзал

 

Албатта ҳеч бир ташқи кўринишни ва либосни пойабзалсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу сафар унча баланд бўлмаган, аксинча ўрта баландликдаги чарм туфлиларни танлаш тўғри бўлади. Платформадаги ёки бўлмасам жуда ҳам бачкана кўринишдаги пойабзаллар умуман от дидига тўғри келмайди.

 
 alt

alt
 
 
 
 
 
 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-12-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг