2016 йил тарихининг мангу сиймолари
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида вафот этганлиги ҳақидаги мудхиш хабар 2016 йилнинг 1 январида маълум бўлган эди. 31 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқимизга йўллаган Янги йил табригини айнан Абдумўмин Ўтбосаров ўқиб эшиттирган эди ва у фаолиятидаги сўнгги эфир бўлиб қолди.

Эстрада санъати ҳам оғир йўқотишга учради. Мухлисларга «Қизалоғим» қўшиғи орқали яхши таниш хонанда Шаҳнозабону 14 март куни вафот этди.
.jpg)
2016 йилнинг 7 апрель куни «Оловли йўллар», «Таҳдид», «Зарб», «Гумроҳлар», «Паризод» ва бошқа кўпгина бир-бирига ўхшамаган моҳирона роллари билан мухлислар меҳрини қозонган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Қосимов 63 ёшида вафот этди. Актёр 1953 йилда туғилган.
.jpg)
Жорий йилнинг 27 апрель санасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Санъат Девонов оламдан ўтди. 84 ёшни қаршилаган актёр Хоразм вилоятида ўтказилаётган тадбирда иштирок этаётганида бу машхум воқеа юз берган. Актёр томошабинга театрдаги «Гамлет» (Гамлет), «Алишер Навои» (Навои), «Тахир ва Зухра»да (Тохир) роллари орқали яхши таниш бўлган.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов 2016 йил 30 май куни 79 ёшида вафот этди. Шоир миллатнинг уйғониши, ўзини таниши, маърифатли оламда бошқа илғор халқлар қаторидан ўз тарихий ўрнини топиши учун курашган ва қайғурган ёзувчи бўлган. Эркин Воҳидов 1936 йилнинг 28 декабрида туғилган эди. Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбек миллий академик драма театрида шоирнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. .

Ўзбекистон тарихидаги энг оғир жудолик 2016 йил 2 сентябрида юз берди. Юрагимизда чуқур қайғу билан барчамиз учун қадрли бўлган Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди. Ўзларининг васиятига кўра, шу йилнинг 3 сентябрида ота-онаси мангу қўним топган она шаҳри Самарқандга мусулмон урф-одатларига биноан дафн этилди.

25 октябр санасида «Келинлар қўзғолони», «Ўтган кунлар», «Майсаранинг иши», «Суюнчи», «Чинор» остидаги дуэль», «Армон» ва кўпгина бошқа фильмлар режиссёри Мелис Абзалов юрак хуружи (инфаркт) сабаб бу ёруғ оламдан кўз юмди. Режиссёр Стокгольмда мусулмонлар қабристонига дафн этилди.
.jpg)
Ўзбек насрининг буюк сиймоси, Ўзбекистон Қахрамони Абдулла Орипов 76 (исломий-қамарий ҳисобга кўра 77) ёшида Америка Қўшма Штатларининг Техас штати, Хюстон шаҳридаги шифохонада 5 ноябрь куни вафот этди.

25 ноябрь куни «Дев ва пакана» фильмида бош қаҳрамон, дев образини яратган актёр Нодир Саидалиев вафот этди.






ИЗОҲЛАР 0