alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

2017 йилда фарзандли бўлган машҳурлар

1.  Хонанда Зиёда Камронбек ўғлидан сўнг, 11 март санасида иккинчи фарзандини дунёга келтири. Хонанда ўғлига Имрон деб исм қўйди.


2.  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева 1 апрель куни саҳарда қиз фарзандли бўлди. Унга Сора деб исм қўйишди. Хонанда 2016 йилнинг 25 апрелида продюссери Абдулҳамид Халиловга турмушга чиққан эди.

alt


3.  Нилюфар Усмонова 7 март куни тўртинчи фарзандини дунёга келтирди. 3 нафар ўғилдан сўнг хонанда қиз фарзандини бағрига босишдек бахтга муяссар бўлди. Қизалоққа Саъдияхон деб исм қўйдилар. Хонанданинг Саидъазамхон, Иброҳимхон ва Сулаймонхон исмли ўғиллари бор эди.


4.  Хонанда Қиличбек Мадалиев эса 12 февраль санасида қиз фарзандли бўлди.


5.  10 январь куни бошловилар Ойхон Ифорзода ва Нодиршох Алимовичлар хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди. Фарзандларига Амиршох деб исм қўйдилар. Эслатиб ўтамиз, улар 2016 йилнинг 23 февраль санасида турмуш қуришган.


6.  «Божалар» гурухи яккахони Жаҳонгир Позилжонов бешинч бор оталик бахтига сазовор бўлди. Қизалоқ 10 апрель куни дунёга келган. Жаҳонир Позилжоновнинг икки ўғил ва икки қиз фарзанди бор.


7.  Актёр Асқар Хикматов 27 апрель куни ўғил фарзандли бўлди. Эслатиб ўтамиз, актёр 2015 йилнинг 19 ноябрида турмуш қурган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг