Болливуднинг энг машҳур жуфтлиги
Саиф Али Хон энг талабгир ҳинд актёрларидан бири.

У энг кўп маош оладиган актёрлар 10талигига кирган бўлиб, ҳар бир фильми учун таҳминан 250 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар олади.

У биринчи марта 21 ёшида турмуш қурган. Унинг биринчи рафиқаси ўзидан 12 ёш катта актриса Амрита Сингх бўлиб, уларнинг Сара Али Хон ва Ибрагим Али Хон исмли фарзандлари бор.


У 2001 йилда биринчи рафиқасидан ажрашади ва орадан 11 йил ўтиб таниқли актриса Карина Капур билан турмуш қуради.


Карина Капур Саиф Али Хонга турмушга чиқишидан олдин яна бир таниқли ҳинд актёри Шахид Капур билан яқин муносабатда бўлган.

2016 йилнинг декабрида Саиф Али Хон ва Карина Капур оиласида ўғил фарзанд дунёга келади.

Машҳур жуфтлик фарзандларига соҳибқирон Амир Темур шарафига Тэймур Али Хон деб исм берганлар.


Ҳомиладорлик даврида актриса жуда катта вазн йиғади.


Карина Капур ортиқча вазндан тез қутулиш учун тинмай спортзалда машқ қиляпти.

Ва қайд этиш жоиз, орадан бир йил ўтмай актриса сезиларли натижаларга эришган.
.jpg)





ИЗОҲЛАР 0