Бурак Ўзчивит ва Фахрие Эвжен турмуш қурди
Кўпчиликка «Муҳташам юз йил» сериалидаги Балибей роли орқали таниш бўлган, машҳур Бурак Ўзчивит куни кеча бўйдоқлик билан видолашди. Унинг суюклиси «Чолиқуши» сериалида Фереде образида намоён бўлган таниқли актриса Фаҳрие Эвжен. Таъкидлаш жоиз, икки машҳур санъаткор айнан мазкур сенриал суратга олиш жараёнида бир-бирларига кўнгил қўйган. Бурак Ўзчивит ушбу сериалда бош қаҳрамон Камрон ролини ижро этган. 3 йил давом этган ишқий муносабатлари куни кеча, 29 июнь куни қонунийлаштирилди. Мазкур никоҳ тўйини энг узоқ кутилган тўй десак муболаға бўлмаса керак. Никоҳ маросимида келин бўлмиш Фаҳрие икки маротаба келинлик либосини алмаштирган бўлса, куёв ҳам аввал қора, кеча давомида эса оқ костюмда намоён бўлди. Эътиборингизга никоҳ маросимидан фото ва видеолавҳаларни ҳавола этамиз.






.jpg)






ИЗОҲЛАР 0