alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Чағатай Улусой ҳаёти ва ижодига назар

Таниқли турк актёри, модель ва келишган эркак Чағатай Улусой 1990 йил, 23 сентябрда Истанбулда таваллуд топган. Отаси Болгария, онаси эса Босниядан бўлган актёрнинг Аталай исмли укаси бор.

alt

Турли миллатга мансуб ота-онадан туғилган Чағатай жуда ҳам чиройли ташқи кўринишга соҳиб бўлиб, унинг фикрига кўра, қиёфа жиҳатидан отасига, феъл-атвори билан эса кўпроқ онасига тортган.

Истанбулда, аҳил оилада ўсган актёр болалигидан баскеетбол билан шуғулланган, мактабда ҳам яхши баҳоларга ўқиган.

alt

Мактабни тамомлагач, йигитча Истанбул университетининг Ландшафт меъморчилиги факультетига ўқишга киради. Ўқиш билан параллел равишда спорт машғулотларини давом эттиради ва моделлик соҳасида ўзини синаб кўришни бошлайди. 20 ёшида Туркиянинг энг яхши эркак модели унвонини қўлга киритгач бир зумда машҳур бўлиб кетади. 2010 йилда «Режеп Иведик 3» хажвий сериали суратга олиш ишларида эпизодик роль билан иштирок этган бўлажак актёрга бу жараён жуда ёқиб тушади ва кинофильмда роль ижро этиш учун таклиф этилганда ўйлаб ўтирмай розилик билдиради.

alt

Илк бошда таниқли ва тажрибали актёрлар орасида ўзини ноқулай сезган ёш актёр, яқинлари, режиссёрлар ва продюсерлар юзини ерга қаратмаслик учун актёрлик маҳорати бўйича дарслар ола бошлайди.

2011 йилда турк каналларининг бирида Чағатай Улусой бош ролни ижро этган «Исмини Фериха қўйдим» сериали, кейинчалик, 2012 йилда эса унинг мантиқий давоми бўлган «Эмирнинг йўли» картиналари экран юзини кўради.

alt

2013 йилдан 2015 йилгача «Medcezir» номли сериалдаги бош роли билан унинг машҳурлиги янада ортади. 

alt

2014 йилда Чағатай Schwarzkopf компанияси фикрига кўра «Йил феномени» деб тан олинади. 2015 йилда «Delibal» мелодрамасида суратга тушган актёр «Энг яхши драматик актёр» унвонига сазовор бўлади.

alt

2015 йилда таниқли актёр Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетади, у ерда инглиз тилини чуқур ўрганиб, реклама роликларида суратга тушади. 2016 Colins фирмасининг юзига айланади ва яхшигина гонорар олади ва Лос-Анжелесдан 500 минг долларлик уй харид қилади. Америкадан қайтгач, актёр имижини ўзгартиради.  

alt

2016 йилнинг сентябридан 2017 йилнинг июнига қадар «Ичкарида» сериалида суратга тушади. Кичик ёшда ўғирлаб кетилган укасини топиш ва улкан мафия фаолиятига чек қўйишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган довюрак Сарп роли унга катта омад келтирди.

alt

Шахсий ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, у узоқ муддат Серенай Сарикая исмли актриса билан ишқий муносабатда бўлган.  Икки йил давом этган муносабатларга жанжалли нуқта қўйилган. Серенайдан сўнг Чағатай Дерья Шенсой, Лейла Лидия Туғутлу ва модель Тэйлор Мари Хилл билан ишқий муносабатларда бўлгани ҳақида гап-сўзлар юрган.

alt

Ҳозирги кунда таниқли актёр «Ичкарида» сериалида роль ижро этган актрисалардан бири Дуйгу Саришин билан яқин муносабатда. Дуйгу мазкур сериалда комиссар Сема ролини ижро этган.

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-02-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг