Фахрие Эвжен ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар
Германияда туғилиб, ўсган турк қизи Фахрие Эвженнинг актрисалик карьераси Истамбулдаги таътилдан бошланади.

Талабалик даврида онаси билан Истамбулга таътилга боради ва кутилмаганда Asla Unutma (Асло унутма) сериалида суратга тушиш таклифини олади.

Тез орада янги Yaprak Dökümü (Ҳазонрезги) сериалида бош роль учун таклиф тушади. Айнан шу ролли орқали у Туркияда катта машҳурликка эришади.

2012 йилда актриса Evim Sensin фильмида таниқли актёр Ўзжан Дениз билан бош қаҳрамонлар ролларини ижро этадилар. Уларнинг фильмдаги муҳаббати кинодан ташқарида ҳам икки йил давом этади.

Кетма кет сериалларда суратга тушишни бошлаган Фахрие «Чолиқуши» сериалининг янги талқинида бош ролни қўлга киритади. Мазкур сериал орқали у бўлажак турмуш ўртоғи Бурак Ўзчивит билан танишади.

Лекин уларнинг муносабатлари Aşk Sana Benzer фильмининг премьерасида маълум бўлади.

Ҳозирги кунда энг талабгир актрисалардан бири ҳисобланган Фахрие роль олган сериалларининг ҳар бир бўлими учун 50минг турк лираси (14 000 АҚШ доллари)га яқин маош олади деган маълумотлар мавжуд.
.jpg)
У турк тилидан ташқари немис, испан ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Шу йилнинг 29 июнь куни икки турк юлдузи Фахрие ва Бурак ўз тақдирларини никоҳ ришталари билан боғладилар.








ИЗОҲЛАР 0