Фарҳод Маҳмудов мактабини зиёрат қилди
Куни кеча барча мактаб, коллеж ва академик лицейларда сўнгги қўнғироқ жаранг сочди. Шу муносабат билан кўплаб мактабни йиллар олдин битириб кетган собиқ ўқувчилар ҳам мактабларини зиёрат қилдилар. Жумладан Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов ҳам жонажон мактабини зиёрат қилди. Маълумот ўрнида айтишимиз керак, Фарҳод Маҳмудов Тошкентдаги 17-мактабда таҳсил олган.




Актёр ҳақида қисқача маълумот:
Фарҳод Маҳмудов 1972 йил 9 майда Тошкентда дунёга келган. Ўзининг актёрлик фаолиятини 14 ёшда бошлаган. Илк картинаси «Бўрилар» - «Волки». Мактабни битиргач Фарҳод Москвадаги Бутунроссия кинематография институти (ВГИК)га ўқиш учун йўл олади. У вақтда актёр бир қанча фильмларда бош ролларни ижро этишга улгурган эди. 1993 йилда ўқишни тамомлаб, Рубен Симанов театрида ишлашни бошлайди. Кейин эса театрдаги ишини Роман Виктюк театрида 13 йил давомида фаолият юритиб, давом эттиради. Фарҳод Маҳмудовга машҳурлик ҳаммамизга яхши таниш «Бригада» Россия фильмидаги ролидан сўнг келади. Актёр 2007 йилда Россияда Хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлади. Ҳозирги кунда актёрнинг фильмографиясидан 60га яқин роллар жой олган.





ИЗОҲЛАР 0