alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

2016 йилда фарзандли бўлган ва она бўлиш арафасидаги юлдузлар

Демак, биринчи рўйхатимизда фарзандли бўлган ва ота-она бўлиш каби улкан бахтга эга бўлган юлдузларимиз келтирилган.

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон шу йилнинг 27 апрель санасида қизли бўлди. Хонанда турмуш ўртоғи билан қизалоққа Имон Анвар деб исм қўйишди. Эслатиб ўтамиз, хонанданинг  Денгиз исмли ўғли бор. 

 

«Кечир», «Алданган аёл», «Ҳақиқат куни», «Гўзаллик сири», «Зарб» ва бошқа фильмлардаги ажойиб роллари билан мухлислар эътиборига тушган актриса ва суҳандон Райҳон Уласенова 25 июнь куни қиз фарзандини дунёга келтирди. Учинчи бор оналик бахтига муяссар бўлган актриса қизига Марямхон дея исм қўйди.

 

2016 йилнинг 14 июль куни кино ва театр актёри Акбархўжа Расулов илк бор оталик бахтига муяссар бўлди. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Акбархўжа Расулов 2015 йилнинг 12 октабрида  оила қурган.

 

Актриса Гулчеҳра Эшонқулова ва актёр Шароф Шараповлар ҳам 15 июль куни кечаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўғил фарзандли бўлди. Эслатиб ўтамиз, улар 2015 йил 30 майда расман никоҳдан ўтган.

 

2014 йилнинг 2 ноябрида турмуш қурган хонанда Рухшона ва клипмейкер Санжар Маткаримовлар оиласида иккинчи бор хушхабар бўлди. Яъни улар 2016 йилнинг 20 август санасида ўғил фарзандли бўлишди. Икки ижодкор ўғилларига Шукурбек исмини беришган. Уларнинг 2015 йилда туғилган Ҳабиба исмли қиз фарзандлари бор.

 

Ниҳол мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора 27 август санасида ўғил фарзанд кўришди. Ўғиллари исми Имронбек. Мазкур жуфтлик 2015 йилнинг 21 ноябрида оила қурган эдилар.

 

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Райҳон Ганиеванинг ягона синглиси Насиба Шакирова 27 май санасида қиз фарзандли бўлди.

 

21 июль куни актёр Улуғбек Қодировга яна бир бор оталик бахти насиб этди. Бундан аввал эса актёр 2014 йилнинг 1 апрел куни қизли бўлган эди. Улуғбек Қодиров ўғилли бўлганлиги ҳақида qalampir.uz таҳририяти маълум қилган эди.

alt

 

Актёр ва хонанда Анвар Собиров яна бир бор ота бўлди. Янги меҳмон қиз бўлиб, у 16 ноябрь куни дунёга келган. Хонанданинг ўзи эса бу ҳақда инстаграмдаги шахсий саҳифасида 18 ноябрь куни маълум қилди. 

 

5 октябрь куни хонанда Умар Шамсиев яна бир бор оталик бахтига муяссар бўлди. Бу ҳақда хонанданинг укаси qalampir.uz таҳририятига хабар берган. Хабарга кўра, Шамсиевлар хонадонида қиз фарзанд дунёга келган. Хонанданинг Усмон ва Имрон исмли ўғиллари бор.

alt

 

Ўзбекистонлик таниқли модель, хонанда ва актриса Азиза Ҳалилова 20 июль куни қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Рустам Авезов ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилганлиги ҳақида qalampir.uz таҳририяти хабар берган эди. Азиза Халиловани «Афруз» гуруҳи билан куйлаган дуэти ҳамда «Янги бой» фильмидаги роли орқали томошабинларга яхши таниш.  А.Ҳалилова 2015 йилнинг 19 ноябрь куни тадбиркор Рустам Авезовга турмушга чиққан.

 

Қуйида эса фарзанд кутаётган машҳурларимиз.

alt

 

2008 йилдан бўён самарали ижод қилиб келаётган Шарқ гуруҳининг аъзоси Татьяна Зайцева она бўлиш арафасида.

alt

 

Маҳоратли телебошловчи Ойхон Ифорзода ҳам она бўлиш арафасида. Эслатиб ўтамиз, у 2016 йилнинг 23 февраль куни бошловчи Нодиршох, Шох Алимовичга турмушга чиққан.

alt

 

Опера йўналишида ижод қилиб, нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам эътиборга тушишга муваффақ бўлган хонанда Ниҳол мукофоти совриндори Милена Мадмусаева ҳам фарзанд кутаётган аёллар рўйҳатида. У 2016 йилнинг 25 апрелида турмушга чиққан.

alt

 

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулова ҳам фарзанд кутаётган аёллар рўйхатида. Хонанда 2013 йилда ўғилли бўлган эди. 

alt

 

Хушовоз санаъткор Нилуфар Усмонова тўртинчи фарзандига ҳомиладор. Унинг Саидаъзамхон, Иброҳимхон, ҳамда Сулаймонхон исмли ўғил фарзандлари бор. 

alt


Фурсатдан фойдаланиб, юлдузлар ҳаётидаги қувончли воқеа билан муборакбод этиб, она ва болаларга сиҳат-саломатлик тилаймиз. Фарзанд кутаётганлардан тез орада қувончли хабар кутиб қоламиз.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг