alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Машҳурларимиз ўтган ҳафтада нима билан банд бўлишди

Шаҳзода

Шу кунгача Instagram ва Twitter ижтимоий тармоқлари орқали ҳаёти ва ижодидаги янгиликлар билан бўлишаётган мафтункор Шаҳзода мухлисларига эндиликда Facebook ижтимоий тармоғи орқали ҳам алоқа қилиш имкони яратилганини маълум қилди ва шахсий саҳифаси билан бўлишди. 

alt

Гулсанам Мамазоитова

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова қўшни мамлакатларда ўзбек санъатини танитишдек фаҳрли иш билан банд. Мамазоитова кўпгина санъаткорларимиз билан бир қаторда ўтган ҳафтада Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон миллий кунида ўз санъатини намоён қилди. Орадан бир неча кун ўтиб эса, ҳамкасби Юлдуз Турдиева билан Москва шаҳрига йўл олди.

altalt

Зиёда

Хонандаларимиз Зиёда, Шаҳзода ва Улуғбек Раҳматуллаевлар ҳам Гулсанам Мамазоитова билан бир қаторда Остонада бўлиб ўтган тадбирда жонбозлик кўрсатдилар. Тадбирга ташриф буюрганлар юлдузларимизнинг хит тароналаридан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлдилар. 

alt

Манзура

Эстрадамизда ўзига хос йўналишга эга хонандалардан бири Манзура ўтган ҳафтада Самарқандда меҳмон бўлди. Хонанда кўҳна Самарқандда хизматда бўлиб, тўй тадбирида меҳмонларни хушнуд этди.

altalt

Юлдуз Ражабова

Актриса Юлдуз Ражабова давлат тадбирларида жуда фаол. Ўтган ҳафтада актриса йилнинг энг ёрқин ва катта лойиҳаларидан бири «O’zbegim» Миллий қадриятлар фестивалида иштирок этди. Тадбирда актриса жонли тарзда эфирга узатилаётган кўрсатувда бошловчилик қилди. 

alt

Райҳон

Хонанда Райҳон дам олиш кунларини оиласи даврасида ўтказди. Эгизак фарзандлари Ислом ва Имроннинг тарбиясига катта эътибор қаратадиган ёш она улар билан биргаликда ривожлантирувчи дарсларда қатнашди. 

alt

Сардор Раҳимхон

Сардор Раҳимхон ўзининг фотостудиясини очди. ROOMS ART деб номланган фотостудия очилишида хонанданинг деярли барча яқинлари қатнашди. Санъаткор инстаграмдаги шахсий саҳифаси орқали очилиш маросимига ташриф буюрган барча дўстларига миннатдорчилик билдирди.

alt

Алишер Узоқов

Серқирра ижодкор Алишер Узоқов The Cover up 2 лойиҳасига кастингни бошлаб юборди. Бу ҳақда ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасида эълон қилиб, иштирокчиларга омад тилаб қолди.

alt

Халимахон

Актриса ва қизиқчи Халимахон BABOS от спорти клубига ташриф буюрди. У ерда ёшлар ўртасида от миниш бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Актриса от спортига бўлган қизиқиши ортиб бораётгани ҳақида маълум қилган. 

altalt

Шерзодбек

Хонанда Шерзодбек ҳам кўпгина ҳамкасблари сингари «O’zbegim» Миллий қадриятлар фестивалида иштирок этди. У ўзининг инстаграмдаги саҳифасига актёр Акбархўжа Расулов билан тушган суратини жойлаб, унга бўлган ҳурматини таъкидлаб ўтган ҳамда бутун ўзбек халқини Гиннес Рекордлар китобига киритилган энг катта палов билан табриклаган. 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг