Она бўлиш арафасидаги ва фарзандли бўлган машҳурлар
Хонанда Дилсўз - Гўзал Жуманиёзова учинчи бор она бўлиш арафасида. Хонанданинг Дилсўз ва Сафина исмли икки қизи бор.
2018 йилнинг 15 май куни Жамшид билан турмуш қурган хонанда Умидахон ҳам фарзанд кутмоқда.
Актриса Муқаддас Саъдуллаева ҳам яна она бўлиш арафасида. Акстрисанинг Саъдияхон исмли бир қизи бор.
2018 йилда фарзандли бўлган машҳурлар:
Хонанда Нилуфар Усмонова ўзбек шоу-бизнесида фарзандлар бўйича жуда ҳам етакчи. Хонанда 1 август куни бешинчи фарзандини дунёга келтирди. Қизалоққа Сафия деб исм бердилар.
Хонанда ва бошловчи Карен Гафуржанов ва унинг рафиқаси Садоқат 2018 йилда ўғил фарзандли бўлишди.
Ойбек ва Нигора иккинчи бор ота-оналик бахтига мушарраф бўлдилар. Юлдузли оилада 26 май куни иккинчи ўғил фарзанд дунёга келди.
Таниқли бошловчилар Шох Алимович (Нодиршох) ва Ойхон Ифорзодалар хонадонида июль ойида иккинчи ўғил фарзанд дунёга келди. Жуфтликнинг катта ўғиллари Амиршох бир ёшдан ошган. Иккинчи фарзандларига Зохиршох деб исм берганлар.
ВИА «Мароканд» гуруҳининг аъзоси Абдурашид Тошматов қиз фарзандли бўлди. У биринчи бор оталик бахтига муяссар бўлди.
«Сетора» гуруҳи илк таркиби аъзоси Лейли февраль ойида иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлди. У қиз фарзандни дунёга келтирди.
Таниқли актриса Гулчеҳра Шаропова (Эшонқулова) ҳам бу йил иккинчи бор оналик бахтига эришди. АҚШда истиқомат қилаётган актриса қиз фарзандли бўлди.
Режиссёр Зебо Наврузованинг кенжа ўғли Муҳаммадали ҳам бу йил оталик бахтига муяссар бўлди. Унинг хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди.
Хонанда ва актёр Диёр Маҳкамов хонадонида ҳам бу йил янги чақалоқ дунёга келди.
Хонанда Шаҳноза Отабоева ва актёр Комол Бобоназаровларнинг оиласида ўғил фарзанд дунёга келди.
ИЗОҲЛАР 0