Шаҳзода&Марат бахт тўйидан
Шаҳзода ўз ижоди давомида доим креативлиги билан ажралиб турган. Тўй куни маълум қилиниб, икки ёш тўйларига тарқатган самолёт чиптаси кўринишидаги таклифномалардан, тўй ҳам ўзгача руҳда ўтишини тахмин қилиш мумкин эди.
Яккасарой ресторани шу куни бахт қасрига айланган Аэропортни эслатди. Бахтдан масрур икки ёш севги самосида яқинлари, дўстлари ва ҳамкасблари билан бирга парвоз этдилар.
Дизайнер оқшом учун уч ҳил келинлик либосини танлади.
Тўйга стюардесса Сабина Сагадеева ва капитан Рихситилла Абуллаевлар бошловчилик қилдилар. Тўйдаги декорациялар самолёт бортини эслатди.
Тантанага ўзбек шоу-бизнесининг деярли барча вакиллари ташриф буюришди.
Келин салом ҳам тўйхонада, Саидахоним Раметова бошчилигида ўтказилди.
Никоҳ тўйидан илк суратлар бу ерда.
ИЗОҲЛАР 0